Раҳмат


Сақлаш
17:10 / 06.10.2023 0 659

Раҳмат (арабча шафқат, марҳамат, меҳрибонлик; ачиниш) – 1) ташаккур ва миннатдорлик, шукроналикни ифодаловчи тушунча; 2) марҳамат, лутф, эҳсон; 3) эркаклар исми: раҳмат (Раҳматулла). Раҳмат кўп маъноли сўз. Яхши бажарилган эзгу ишлар учун кишилар раҳмат орқали ўз миннатдорчилигини билдиради. Раҳмат олган киши катта савобга эга бўлади. Бу сўз билан бажарилган меҳнатга баҳо берилади. Кимдир кимгадир яхшилик, савоб иш қилган чоғида ўз хурсандчилигини ифодалаш учун раҳмат айтилади. Баъзан бу сўз кесатиқ маъносини ҳам англатиши мумкин. Раҳмат инсоний муносабатлар орқали рўёбга чиқадиган сўз бўлиб, яхши муомалани ҳам англатади. Энг гўзал муомала лутф-карамдир. Алишер Навоий буни муомалапардоз, деб атаган. Халқимиз инсоний муомала қила билишни маданият, олижаноблик аломати, деб тушунади. Ота-оналар учун фарзандлари ҳақида мақтов, эл-юртдан «Отангга раҳмат!» деган олқиш эшитиш энг катта саодатдир. Эзгу ишлар қилиш раҳматга лойиқдир. Киши яхши иш қилса фақат ўзига эмас, балки ота-онасига ҳам раҳмат келтиради, одамлар раҳмат эшитиш учун фақат эзгу ишлар қилишга интилади. Раҳмат сўзи билан кўрсатилган марҳамат, иноят ҳам ифодаланади. Масалан, ёмғир, қор Яратганнинг раҳмати дейилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 50
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15602
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6494
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6396
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5767
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5215
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5083
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4475
Ўзбекистон тарихи

//