Раҳбар маҳорати


Сақлаш
16:10 / 06.10.2023 0 736

Раҳбар маҳорати – раҳбарнинг бошқарув санъати сирларини билиши, ходимларни танлашдан тортиб, улар билан боғлиқ зиддиятли вазиятларда оқилона ечим топа олиши, ўзи масъул жабҳада юксак меҳнат самарадорлигига эришиш учун жамоанинг бунёдкорлик кучларини сафарбар эта олиши, ташкилотчилик қобилиятининг намоён бўлишини англатувчи тушунча. Раҳбар маҳоратининг муҳим жиҳати унинг муомала маданитида акс этади. Самимият, адолат, муомала, ишбилармонлик, асосий муаммо билан иккинчи даражали вазифаларни ўз вақтида фарқлай билиш, ташаббускорлик, оптимизм раҳбар маҳоратини ташкил этувчи омиллардир. Раҳбарнинг узоқни кўра билиши, пировард мақсад ва вазифаларни теран англаши, ҳаёт ва ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келадиган мураккаб вазиятларда ўзини йўқотмасдан ноанъанавий, кутилмаган ечимлар ўйлаб топиши, жамоадаги ҳар бир ходим, ишчи кўнглига йўл топа билиши раҳбар маҳоратининг намоён бўлиши ҳисобланади. Яъни, жамоада ҳақиқий раҳбар руҳий кўтаринки кайфият билан иш олиб бормоғи ва яшамоғи лозим. Раҳбар ҳамиша жамоа аъзоларининг қувонч ва ташвишлари билан яшаши керак, чунки ҳаётининг кўпгина унутилмас лаҳзалари жамоа муҳитида шаклланади, тарбияланади. Шу тарзда раҳбарнинг энг яхши ташкилотчилик, тадбиркорлик фазилатлари шаклланиб, мукаммаллашиб боради. Бошқариш, энг аввало, кишилар билан ишлашдир. Раҳбар нотиқлик маҳоратига эга бўлиши, тушунарли, ифодали ва таъсирчан, ишонарли ва даъваткор руҳда гапиришга ўрганиши керак. Раҳбарнинг тинглаш маҳорати бугунги кунда долзарб вазифага айланган. Немис файласуфи А.Шопенгауэр «Одамларнинг ўзингиз тўғрингизда яхши фикрга эга бўлишларини хоҳласангиз, уларни тингланг» деган эди. Чунки тинглаш қобилияти гапирувчини илҳомлантиради, руҳлантиради. Шу тариқа янги фикрлар, ғояларнинг шаклланишига шароит туғилади. Раҳбар қалби тоза, шижоатли, ишбилармон, ўз мустақил фикрига эга, руҳан тетик, давр талабини онгли ҳис этадиган, раҳбарлик фаолиятида дуч келган ҳар бир салбий ёки ижобий хатти-ҳаракатларга ўзида шаклланган салоҳият кучи билан жавоб бера олиш қобилиятига эга бўлиши керак.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 209
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 192
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 328
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15158
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6375
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6166
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5675
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5119
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4825
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4229
Ўзбекистон тарихи

//