Рационализм


Сақлаш
17:10 / 05.10.2023 0 728

Рационализм (лотинча rationalis, ratioақл) – ақл инсоннинг билиши ва хулқининг асоси, деб қарайдиган фалсафий йўналиш. Рационализм атамаси XIX аср ўрталарида фалсафага кириб келди. Рационализм анъаналари қадимги юнон файласуфларига бориб тақалади. Масалан, Парменид билимни ақл воситасида олинган «ҳақиқий» билимга ва сезгилар орқали олинган билимларга ажратди; ақлни ҳақиқатнинг мезони сифатида талқин этди. Янги давр табиатшунослигининг тараққиёти натижасида рационализм гносеологик қарашлар таркибига кирди. XVII–XVIII аср мумтоз рационализм ўрта аср схоластикаси ва диний догматизмга зид равишда (Декарт, Спиноза, Лейбниц) бутун оламнинг сабабий боғланганлиги ғоясини илгари суради. XVII–XVIII асрда рационализм инсон фаолияти ва билишда ақлнинг бирламчилиги ғоясини илгари суриб, жамиятнинг мафкурасига айланди. Ақлни улуғлаш, мадҳ этиш тенденцияси XVIII аср француз материалистларига (Ламетри, Гельвеций, Дидро, Гольбах) ҳам хос эди. Рационализм сенсуализмга қарама-қарши ҳолда ҳақиқий илмий билимни ҳақиқатнинг асоси ва мезони сифатида намоён бўладиган ақл орқали ҳосил қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. Рационализм илмий билишнинг ягона асосини ақлда деб билади ва бунда ҳиссиётлардан холи (Лейбниц) фикрлаш қобилияти ёки туғма ғоялар (Декарт) мавжудлигини таъкидлайди. Дунёни билишда ҳиссий идрок ролининг инкор этилиши объектив реалликни билишда фикрлар тарқоқлигига олиб келди. Масалан, XVIII асрда яшаб ижод этган кўплаб рационалистлар оламнинг моҳияти ёки ибтидосини билиш мумкин эмаслигини (Кантнинг «нарса ўзида»сини) тан олган. Билиш жараёни (Гегелдаги каби) ақлнинг ўз-ўзини билишга қаратилиши, объектив оламнинг ривожланиши эса соф мантиқий, рационалистик жараён сифатида талқин этилади.

 

XIX–XX аср Ғарб фалсафасида ақлнинг чексиз кучига бўлган ишонч сусайиб (позитивизм, неопозитивизм ва бошқа), инсоннинг ҳеч нарса билан чекланмаган ақлий фаолияти ва ақлнинг куч-қудрати каби идеалларни ҳимоя қилувчи мумтоз рационализм кескин танқид қилинди. Бу танқид иррационализм (фрейдизм, интуитивизм, прагматизм ва экзистенциализм) томонидан ҳамда «чекланган» рационализм руҳида олиб борилди. Кейинги вақтларда объектив оламни билишда ақлий ва ҳиссий билишни яхлит диалектик жараён сифатида тан олиш, бу жараённи таҳлил қилишда рационализм ва сенсуализм ўртасидаги зиддиятларни ҳал этишга уринишлар кўзга ташланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 84
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//