Психологизм


Сақлаш
16:10 / 05.10.2023 0 610

Психологизм XX аср охирларида Ғарб социологиясида вужудга келган оқим. Эмпириокритицизм тарафдорларининг таъкидлашича, психологиянинг, шунингдек бошқа барча фанларнинг ҳам объекти маълум усуллар орқали билиб олинган сезгилар ва сезгилар мажмуаларидан иборат. Психологизмнинг таниқли вакиллари: Г.Тард, Ч.Кули, Ж.Мид, У.Мак-Дугаллар неофрейдизм, структуравий функционал мактаб каби оқим вакиллари ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий тузилма моҳиятини психик фактлар асосида тушунтиришга ҳаракат қилади. Психологизмнинг дастлабки ибтидоий шаклларида ирсий омилларнинг роли ҳаддан ташқари бўрттирилади, ижтимоий хулқ-атворнинг гўё инсон психикасига азалдан хос бўлган жинсий мойиллик, ваҳшийлик, эффективлик, ўлимга мойиллик ва ҳоказо билан боғлиқлиги таъкидланади. Психологизм вакиллари шахс хусусиятлари ёки миллий характерини урушлар, ирқий ва синфий конфликтлар сингари ижтимоий ҳодисалар билан боғлашга интилади. Кейинчалик улар ирсий ғоялардан воз кечиб, жамият, ижтимоий тизим ва ташкилот сингари ижтимоий ҳодисаларнинг реал мавжудлигини инкор этиш йўлидан боради.

 

Психологизм тарафдорлари кишиларнинг бевосита ўзаро таъсирини таҳлил қилиш доирасидан ташқарига чиқмайди, кўпроқ «бевосита кузатиладиган хулқ-атвор» тушунчаси билан чекланади. Психологизм таҳлил услублари кичик ижтимоий гуруҳ ва жамоаларни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги замон Ғарб социологиясида психологизмнинг бирёқлама тамойилларини бартараф этишга уринишлар кўзга ташланмоқда. Т.Парсонснинг тузилмавий функционал таҳлил назарияси бунга мисол бўлиши мумкин. Психологизм Дюркгеймнинг «социологизм»и, М.Вебернинг «институционализм»и таъсирида жиддий ўзгаришларга учраб, ҳозирги вақтга келиб психологизм социологиядаги методологик принцип сифатида намоён бўлмоқда. Бинобарин, мазкур ёндашув шахс маънавияти, ахлоқий хатти-ҳаракатларига ички руҳий омиллар таъсирини ўрганишда қўлланиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 50
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 92
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 268
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15602
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6494
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6396
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5767
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5215
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5083
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4475
Ўзбекистон тарихи

//