Постиндустриал жамият


Сақлаш
17:10 / 04.10.2023 0 602

Постиндустриал жамият ижтимоий фалсафа ва социология фанлари доирасида тарихий жараёнга цивилизацион ёндашувни ҳамда цивилизация тараққиётининг ҳозирги босқичини ифодалаш учун қўлланадиган тушунча. Постиндустриал жамият атамаси биринчи бўлиб америкалик социолог, футуролог Даниел Белл (1919 йилда туғилган) томонидан илмий муомалага киритилган. Белл дастлаб бу тушунча орқали таълимоти номини («Постиндустриал жамиятнинг вужудга келиши. Ижтимоий башоратчиликдаги авантюра», 1973), кейинчалик эса цивилизация реал ривожидаги конкрет босқични ифодалаган. Унинг фикрича, тарих цивилизацион ташкилотларнинг бири ўрнини бошқаси изчил равишда эгаллайдиган уч босқичли жараён (анъанавий жамият, индустриал жамият ва постиндустриал жамият) сифатида намоён бўлади. Постиндустриал жамиятга хос хусусиятлар қуйидагилардан иборат: иқтисодиётнинг товар ишлаб чиқаришдан хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қараб йўналтирилиши ҳамда саноатда илм-фанга асосланган соҳаларнинг устуворлигида; назорат қилинадиган технологик тараққиёт истиқболларини режалаштирувчи метатехнологияларни яратиш имкониятини берадиган янгича технологик соҳанинг ташкил этилишида; жамиятнинг ижтимоий структурасидаги муносабатларнинг тубдан ўзгаришида, индустриализм давридаги синфий бўлиниш ўрнига касб-ҳунарга қараб бўлинишнинг устунлиги, мулкчилик муносабатлари аҳамиятининг ўзгариши оқибатида аввал асосий бўлган меҳнат ва капитал ўртасидаги зиддият ўрнини ишни билмаслик ва касбий маҳорат ўртасидаги зиддият (конфликт) эгаллайди; жамиятнинг муассаса ва ташкилотлари таркибида туб сифатий ўзгаришларнинг юз беришида, илмнинг янги технологик жараёнларнинг асоси, шунингдек, ижтимоий ихтилофларнинг бош сабаби сифатида намоён бўлиши; ижтимоий ташкилотлар доирасида семантик ва аксиологик урғунинг ўзгариши анъанавий жамиятда «армия ва черков», индустриал жамиятда «фирма ва корпорация» устунлик қилган бўлса постиндустриал жамиятга келиб, бу жамиятнинг асосий ҳодисаси бўлган илмни вужудга келтирувчи муассаса университетлар устунлик қилади; маданият соҳасининг қайта ташкил этилишида унинг ташқи шаклий томонини компьютерлаштириш ташкил этса, ички мазмунини, биринчи навбатда, интеллектуализм ҳамда шу аснода ҳар бир киши томонидан ўзини илм индустрияси сифатида ташкил этиши белгилайди.

 

Д.Белл томонидан яратилган постиндустриал жамиятнинг асосий концепцияси кейинчалик бошқа социолог ва футурологлар томонидан икки йўналишда ривожлантирилди: Постиндустриал жамият концепциясини европача моделини ишлаб чиқишга асосланган радикал йўналиш (Ж. Фурастье, Турен); Постиндустриал жамиятнинг америкача моделини яратишга йўналтирилган либерал йўналиш (Гэлбрейт, К.Э.Боулдинг, Г.Кан, О.Тоффлер). Радикал йўналиши юқори ғоявийлиги ва ижтимоий-маданий муаммоларга махсус қизиқиши билан характерланса, либерал йўналиш асосий эътиборни амалий тадқиқотларга ҳамда ҳокимият, уруш, бошқарув муассасалари, оила, оммавий коммуникация каби постиндустриал жамият доирасида ривожланадиган ижтимоий-сиёсий структуравий ташкилий характердаги ҳодисаларнинг сценар моделларини яратишга қаратади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 110
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 284
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12414
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6033
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5607
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5367
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4819
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4316
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3763
Ўқиш пули

//