Парокандалик


Сақлаш
17:10 / 03.10.2023 0 574

Парокандалик – тарқоқлик, тартибсизликни ифодаловчи тушунча. Парокандалик ибораси тартиб, интизом сўзларининг антоними ҳисобланади. Парокандалик қадимги саркарда аждодларимиз томонидан ҳам қораланган. Чунки лашкарлар сафидаги парокандалик бутун давлатнинг йўқ бўлишига, кўплаб одамларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлган. Душман қўшинига парокандалик солиш йўли билан ғалабага эришилган. Парокандалик яроқли бўла туриб ишсиз юриш, зинокорлик, ота-онага оқ бўлиш, фолчилар сўзига ишониш, сеҳр-жоду билан шуғулланиш, ирим қилиш, савдо-сотиқда ғирромлик қилиш, бировнинг ҳақига, омонатига хиёнат қилиш, қасамхўрлик, судхўрлик, ўғирлик, қароқчилик, майхўрлик, бировни масхара қилиш, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, бадгумонлик, жосуслик, чақимчилик, ёлғончилик, обрўни тўкиш, қотиллик, порахўрлик, бевафолик каби кўпгина салбий хусусиятларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Парокандалик кенг ёки тор миқёсда рўй бериши мумкин. Кенг миқёсли парокандалик дейилганда, жамият, давлат миқёсидаги парокандалик тушунилади. Бунда бутун бир халқ, давлат азият чекиши мумкин. Тор миқёсли парокандалик эса бир оила, жамоа ёки муайян гуруҳ доирасида рўй беради. Лекин оила жамиятнинг таркибий қисми ҳисоблангани учун бундай парокандаликдан жамият ҳам албатта азият чекади. Кўринадики, ҳар қандай тор доирадаги парокандалик ҳам кенг миқёсли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//