Падаркуш


Сақлаш
15:10 / 03.10.2023 0 637

Падаркуш – ўз отасини ўлдирган қотилга нисбатан қўлланадиган тушунча. Падаркуш «онгсиз», «калтабин», «манқурт» сўзларига синоним ҳисобланади. Негаки, падаркуш ўз қилмишини онгсизлик, калтабинлик, манқуртлик асосида бажаради. Тарихдан буюк аллома Мирзо Улуғбекнинг ўғли Абдулатифнинг отасига нисбатан падаркушлик қилгани маълум. Бундай жирканч ишга қўл урган кимсалар абадул-абад тавқи лаънатга дучор бўлган. Жамият тараққиётининг маълум бир даврида унда кучли ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар бўлиши табиий. Бундай шароитда муайян ғояга кучли эҳтиёж сезилади. Хусусан, ХХ аср бошларида ўзбек халқининг маърифатга бўлган интилиши кучайиб, бу ҳол айниқса, маърифатпарвар-жадидларнинг саъй-ҳаракатларида яққол намоён бўлди. Маърифати юксак одамнинг маънавияти ҳам юксак бўлади, деган гап ўша пайтларда ўзини оқлади. Маърифатсиз одам маънавий жиҳатдан қашшоқ бўлиб, ҳатто ўз отасини ўлдириш даражасигача боришини маърифатпарвар адиб Маҳмудхўжа Беҳбудий «Падаркуш» драмасида ҳаққоний тасвирлаб берди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 210
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 193
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15159
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6167
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4826
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//