Остона


Сақлаш
17:09 / 27.09.2023 0 664

Остона – уйга, ҳовлига кириш жойи, дарвозанинг тагига ўрнатилган ёғоч; муайян чегара, белгиланган масканни англатувчи тушунча. Халқимизда уй остонаси, ҳовли остонаси, эшик остонаси, дарвоза остонаси, қўшнининг остонаси каби иборалар ишлатилади. Баъзан остона сўзи ўрнида яшаш мажмуаси назарда тутилади. Совчиликка борган киши «Остонангизга бош уриб келдик», «Остонангизни йўқлаб келдик», «Остонангизга қуллик учун келдик», «Остонангизни супуриш учун келдик» каби ибораларни қўллайди. Буларнинг барчаси остона уй, хонадон маъносида қўлланган. Остона – одамнинг шакл-шамойили, бўй-басти, кўриниши, жуссаси, юриш-туриши, овози, таровати, хуллас, ички ва ташқи дунёси, у таваллуд топган, униб-ўсган ва камолотга етган жойга монанд бўлади. Маълумки, етти иқлим кишилари етти хилдир. Олис шимолий ўлкаларнинг аҳолиси сайёрамизнинг белбоғи бўлмиш Ер экватори минтақаларида яшовчилардан фарқланади. Демак, одам ўз Ватанининг бир зарраси. Ҳар бир халқнинг остонаси ўзига хос ва ҳар бир халқ ўз остонасини ўзича қадрлайди. Бу билан мазкур сўзнинг миллийлик хусусияти намоён бўлса, ҳар бир халқнинг остонаси бўлиши унинг умуммиллий хусусиятини кўрсатади. Шаҳар, қишлоқ ёки мамлакат миқёсида остона ана шу ижтимоий бирликларнинг пойи, бўсағаси, кириш жойини англатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//