Оқпадар


Сақлаш
16:09 / 27.09.2023 0 665

Оқпадар – жуда катта гуноҳи, ножўя хатти-ҳаракати учун ота-она томонидан оқ қилинган, лаънатланган, ота-онадан юз ўгирган фарзандга нисбатан қўлланадиган тушунча. Оқпадар салбий маъно касб этиб, маълум гуноҳлари туфайли оиладан ажратиб юборилган шахсни англатади. Оқпадарлик – фарзанд учун фожиа. Ота-онанинг қарғишига учраган оқпадар фарзанд Ватанига ҳам вафо қилмайди. Баъзан фарзандга оқпадар тамғаси тушишига оилавий тарбия ҳам сабаб бўлади. Оилада эрнинг хотини, хотиннинг эри олдидаги, улар икковининг фарзандлари, фарзандларнинг ота-оналари олдидаги масъулияти ва бурчининг тўғри бажарилмаслиги ана шундай салбий ҳолатларга олиб келади. Оилавий, маънавий муносабатларда эр-хотин, ота-она ва фарзанд ўртасидаги меҳр-муҳаббат, меҳр-шафқат, меҳр-оқибат каби инсоний туйғуларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Оила аъзолари бир-бирлари билан умумий турмуш, ўзаро иқтисодий, мулкий, ҳуқуқий, ахлоқий, руҳий алоқалар билан боғланади. Оиланинг биринчи вазифаси ўз насл-насабини давом эттириш, жисмонан ва маънан баркамол фарзандларни тарбиялаш, оилавий муҳитни қарор топдириш, ҳалол меҳнат қилиб, жамиятга фойда келтиришдан иборат. Мазкур тизимнинг бирор мурватига путур етганда, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги ижтимоий муносабат бузилади ва фарзанднинг оқпадар бўлишига асос пайдо бўлади. Халқимизда оқпадарлар қадимдан қоралаб келинган. Негаки, ўзбек халқига хос муҳим фазилатлардан бири – ота-она ва катталарни ҳурмат қилиш, эъзозлаш. Ушбу тушунча маънавиятга бевосита алоқадор бўлиб, у ёшларни ота-она, катталар ва Ватанга нисбатан ҳурмат-эҳтиромда бўлиб, бундай тамғадан холи бўлишга ундайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 137
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 146
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16000
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6701
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6595
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5887
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5325
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5275
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4697
Ўзбекистон тарихи

//