Онгсизлик


Сақлаш
17:09 / 26.09.2023 0 1014

Онгсизлик – онгнинг ирсият нуқтаи назаридан талқини; онглилик хусусиятининг зидди. Маълумки, инсон онгининг юксак шакллари узоқ ижтимоий-тарихий тараққиётнинг кейинги даврида вужудга келган. Шу боис онгнинг пайдо бўлиши тўғрисида мулоҳаза юритганда ижтимоий борлиқ, ижтимоий тараққиёт, уларга нисбатан муносабат асосий услубий мезон вазифасини бажариб келган ва ҳозир ҳам шундай. Психологик талқинга кўра, онгсизлик:

1) воқеликдаги ҳодисалар билан шартланган руҳий жараёнлар, актлар ва ҳолатлар мажмуаси;

2) ташқи ва ички таъсирларга нисбатан субъектнинг ўзига ҳеч қандай ҳисобот бермаслиги;

3) психик акс эттиришнинг шакли, яъни воқеликнинг образи, тасвири, тимсоли ва унга нисбатан субъектнинг муносабати, мушоҳаданинг махсус предмети сифатида вужудга келмаслиги;

4) қисмларга ажралмайдиган яхлит тузилишга эга экани ва ҳоказо.

 

Онгсизликнинг онглиликдан фарқи шуки, у акс эттирадиган воқелик субъектнинг кечинмалари, унинг борлиққа муносабати билан уйғунлашиб кетади. Шунинг учун онгсизликда субъект томонидан амалга оширилувчи хатти-ҳаракатлар натижасини ихтиёрий равишда назорат қилиш ва баҳолаш имконияти мавжуд эмас. Онгсизлик воқелик субъект томонидан ўхшашлик, айният сингари мантиқий шаклларга асосланиб акс эттирилади. Бу ҳолда бевосита эмоционал ҳис қилиш, эмоционал юқиш ва идентификациялашга дахлдорлик туйғуси орқали турлича ҳодисалар ўзининг тузилиши, моҳияти жиҳатидан ўзига хосликдан қатъи назар, бир тизимга бирлаштирилади, психологик объектлар ўртасидаги муайян хусусиятлар ўртасидаги тафовутлар, мантиқий қарама-қаршиликлар яққол намоён бўлади. Онгсизликда ўтмиш билан келажак кўпинча бир даврда ҳукм сураётгандек, гўёки улар бирон-бир психик актга бевосита бирлашган тарзда акс эттирилади. Онгсизлик борлиқни инсон томонидан билишнинг илк шаклларида, ибтидоий тафаккурда, интуицияда, аффектив ҳолатларда, саросимага тушишда, гипноз ҳолатида, туш кўришда, одатий ҳаракатларда, шунингдек, интилишлар, ҳиссиёт, хулқ-атворда ўз ифодасини топади. Бунинг сабаблари ва оқибатлари шахс томонидан англанмайди. З.Фрейд онгсизлик деб, ижтимоий меъёрлар талаби билан низоли ҳолат, қарама-қаршилик туфайли онгга кира олмаган, амалга ошмай қолган майллар қисилиш механизми ёрдами билан бегоналашиб, индивид янглиш айтган сўзида, туш кўришида ва бошқада акс этишини тушунади. Фрейднинг психоанализида ва унинг издошлари қарашларида онгсизликнинг юзага келиши тор, чекланган маънода тушунилади ва унинг ўзгарувчан хоссаларининг шаклланиши бир ёқлама таҳлил этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 86
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10183
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//