Оккультизм


Сақлаш
17:09 / 22.09.2023 0 537

Оккультизм (лотинча oсcultus — сирли, яширин, ботиний) — махсус руҳий машқлар, алоҳида маросимлар натижасида айрим инсонларгина била оладиган коинотдаги сирли кучлар мавжудлигини эътироф этадиган таълимот. Оккультизм гилозоизм ва пантеизмга яқин туради. оккультизмнинг мустақил соҳа сифатида ажралиб чиқиши сўнгги антик даврдаги эллинлар дини синкретизм билан боғлиқ. I–IV асрларда Александрияда оккультизмнинг афсонавий асосчиси Регмас Трисмегиста номи билан боғлиқ адабиётлар тўплами вужудга келади. Шу даврда герметик фанлар ҳисобланмиш алхимия, астрология пайдо бўлади. Оккультизмда инсоннинг иродавий хатти-ҳаракатларига оламга тўғридан-тўғри таъсир эта олиши мумкин бўлган ўзига хос табиат кучлари сифатида қаралади. Христианликнинг ҳукмрон динга айланиши билан оккультизм таъқиб остига олинган ва яширин фаолиятга ўтган. Европадаги Уйғониш даврида оккультизм дунёнинг ўрта асрлар манзарасининг емирилишига, схоластиканинг заифлашуви ва табиатшуносликнинг ривожига таъсир кўрсатди. XVII асрларда табиий фанларнинг ривожи эса оккультизмга бўлган ишончни маълум маънода йўққа чиқарди. Дунёвий оккультизм жамиятлари шакллана бошлади. Масалан, Т.Компанелланинг «Қуёш шаҳри», Ф.Бэконнинг «Янги Атлантида» каби асарларида социал утопия оккультизм анъаналари билан боғлиқ. XIX аср охирларидан турли даврлар ва халқлар оккультив ва диний-фалсафий таълимотларни бирлаштириш асосида янги «универсал» динни яратишга уринишлар бўлган. Ҳозирда ҳам оккультизм замонавий мунажжимлар, фолбинлар ва ҳоказо фаолиятида намоён бўлади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 210
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 193
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15159
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6167
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4826
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//