Оддийлик


Сақлаш
15:09 / 19.09.2023 0 666

Оддийлик (арабча одатдагидек, одатга айланганлик; кундалик, меъёрийлик; соддалик) – 1) одатийлик, ҳар куни рўй берадиган, ўрганиш бўлиб қолганлик; 2) осонлик, унча мураккаб бўлмаганлик; жўнлик; 3) кўп қаторидан, бош қалардан алоҳида ажралиб турмаслик; 4) камтарлик, камсуқумлик белгиси.

 

Халқимиз оддийликни ҳамиша қадрлаб келган. У жамиятнинг барча табақа вакилларига хос хусусият. Кишининг оддийлигига қараб, унга баҳо берилган. Баъзан оддийликни тўпорилик билан аралаштириб юбориш ҳоллари учрайди. Тўпорилик ҳам оддийлик каби баъзан ижобий хусусият касб этади, лекин у айрим ҳолларда гўллик деб ҳам тушунилади. Оддийлик кишининг энг яхши хусусияти сифатида улуғланади. Баъзан оддийлик «ҳамият» тушунчаси билан муштарак ибора сифатида талқин этилади. Оддий одамда ҳамият бутун бўлиши табиий. Ҳамият – ўзининг ва ўзига қарашли кишиларнинг ор-номусини бошқаларнинг тажовузидан ҳимоя қилишга бўлган интилиш, ор-номусни пок сақлаш туйғуси. Бундай интилиш ва туйғуга эга бўлган киши ҳамиятли, оддий одам дейилади. Улар нопокликка бефарқ қараб туролмайди. Аждодларимиз ҳам оддийликни юксак хусусият сифатида улуғлашганлар. Улар бошқалардан ажралиб турмаслик мақсадида оддий турмуш тарзини танлашган. Айниқса, суфийлар ва суфий шоирлар оддийликни маъқул кўришган. Шунинг учун халқимиз орасида «Буюклик – оддийликдадир» деган ҳикматли сўз пайдо бўлгани бежиз эмас. Оддийлик камтарлик ибораси билан ҳам ўзаро муштарак. Камтар одам ўзининг оддий юриш-туриши, муомаласи, кийиниши, ўзини тутиши билан бирга, бошқаларни ҳам оддийликка чорлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//