Одат


Сақлаш
15:09 / 19.09.2023 0 579

Одат – маънавий ҳаёт ҳодисаси, инсонга хос хусусият, кишилар фаолияти ва хулқ-атворини ижтимоий тартибга солишнинг тарихан қарор топган шакли. Кўпинча жамиятдаги ижтимоий ҳаётда ўхшаш вазиятларнинг такрорланиши одатлар шакли, хулқ-атвор стереотипларининг (бир қолипдаги меъёрлар) юзага чиқишига олиб келади. Булар одат тарзида кейинги авлодга мерос бўлиб ўтади. Жамиятнинг саноатлашувига қадар одат индивиднинг ижтимоийлашув воситаси бўлган. Одат технологик, ижтимоий ва маданий тажрибанинг авлоддан-авлодга ўтишида муҳим аҳамият касб этади. Одат ижтимоий назорат, гуруҳий жипсликнинг муайян шаклини мустаҳкамлайди, диний, этник ва умумий барқарорликни таъминлайди. Технологик ва ишлаб чиқариш малакалари (тегишли йўриқномада қайд этилмаганлари), ижтимоий-сиёсий фаолият шакллари, оила-никоҳ, турмуш тарзи, одамларнинг ўзаро муносабатлари, диний удум, маросимлар ҳам одат ҳисобланади. Жамият ривожланиши жараёнида янгича одатлар шаклланиб, айрим эски одатларни четга суриши ёки уларга зид тарзда мавжуд бўлиши мумкин. Ҳозирги шароитда одатнинг таъсир доираси торайган, чунки ижтимоий муносабатларни тартибга солиш омиллари сифатида ижтимоий институтлар (давлат, ҳуқуқ, фан, ОАВ, таълим ва ҳоказо) асосий ўрин эгалламоқда. Одат эса ахлоқ, турмуш, фуқаровий удумлар, этник маданият соҳасида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Психологияда одат индивид учун ўрганиш бўлиб қолган ва муайян вазиятда бажариш эҳтиёжига айланган хаттиҳаракатдир. Одат стихияли тарзда шаклланиши, муайян тарбия маҳсули, феъл-атворнинг барқарор хусусиятига айланиши мумкин. Одатнинг физиологик асоси динамик стереотип, яъни бош мия катта ярим шари пўстлоғидаги асаб тизимидир. Одат фаолиятнинг турли соҳаларида (меҳнат, ўқув, спорт ва бошқа) вужудга келиб, инсон хатти-ҳаракатининг барча томонларини (ахлоқ, билиш жараёни, маданий-маиший турмуш ва бошқа)ни қамраб олади. Одат фойдали (масалан, эрталабки бадан тарбия) ва зарарли (масалан, чекиш) бўлиши мумкин. Фойдали Одатлар шахс ижобий хислатларининг шаклланишига хизмат қилади. Масалан, меҳнат қилиш одати меҳнатсеварликни ривожлантиради. Аксинча, зарарли одатлар салбий хусусиятларни, масалан, вақтни беҳуда ўтказиш одати дангасаликни, ишни охирига етказмаслик одати иродасизликни келтириб чиқаради. Одат тусини олган хатти-ҳаракатлар кишига мустаҳкам сингиб, табиатининг фазилати ёки иллатига айланади. Ёшликдан ижобий одатларни таркиб топтириб, салбий одатларга қарши курашиш таълим-тарбиянинг муҳим вазифасидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 285
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12417
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6034
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5608
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5368
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4820
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4318
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3764
Ўқиш пули

//