Нотиқлик


Сақлаш
17:09 / 18.09.2023 0 625

Нотиқлик (арабча «гапирувчи», «нутқ қилувчи») — риториканинг асосий категорияси ҳисобланиб, нутқ сўзловчининг ўз фикрини лўнда, чиройли, аниқ ва жарангли ифодалаш санъати. Узоқ даврлардан буён кишиларнинг ўзаро муносабатида, бир-бирини тушунишида, фикр алмашишида нутқ, нутқий муносабатлар ҳамиша муҳим аҳамият касб этиб келган. Нотиқликнинг нодир намуналарини яратишда ёзувчи, шоир, санъаткор ва бошқа маданий-маърифий соҳа вакилларининг хизматлари катта. Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Шайхзода каби алломаларнинг айрим нутқлари теран мазмуни, ижтимоий салмоғи, эмоционал кўтаринкилиги билан маънавиятимиз тарихида чуқур из қолдирган. Нотиқлик нафақат чиройли сўзларни қўллай олиш, балки фикр орқали мақсадни англатиш, таъсирли сўз топиш ва унинг ижтимоий аҳамиятига эътибор беришни ҳам ўз ичига олади. Зеро, сўзланган нутқнинг нечоғлик аҳамиятга эга экани нотиқнинг савияси, иқтидори, салоҳияти билан белгиланади. Айрим нутқлар бадиий тафаккур ривожига таъсир кўрсатибгина қолмай, балки ижтимоий тараққиётнинг муҳим омилига айланиши ҳам мумкин. Бу баъзан қисқагина бир нутқ, минбардан айтилган сўз юракдан отилиб чиқса, бошқа одамлар қалбида ҳам унутилмас из қолдириши мумкинлигини исботлайди. Нотиқликнинг муқобили бу маъвиза, ваъзхонлик, сухандонлик, сўзга чечанлик ва ҳоказодир. Нутқнинг моҳияти унинг маданийлиги, оммавийлиги ва ижтимоий қиммати билан белгиланади. «Маданий нутқ», «нутқ маданияти», «Нотиқлик» каби риторик тушунчалар нутқ этикасидан келиб чиқади. Нутқнинг характери ана шуларнинг моҳиятини билиш билан изоҳланади. Нотиқликнинг лингвистик бирлик сифатида ўз хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларни инсонларнинг ўзаро фикр алмашишдаги нутқий жараён шакллари дейиш мумкин. Мазкур шакллар тўғри нутқ, нутқ маданияти ва нотиқликдан иборат. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 210
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 193
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15159
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6167
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4826
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//