Нодавлат ва жамоат ташкилотлари


Сақлаш
16:09 / 15.09.2023 0 530

Нодавлат ва жамоат ташкилотлари – давлатга қарашли бўлмаган, аммо маълум қонунлар ёки меъёрий ҳужжатларга бўйсунган ҳолда фаолият кўрсатадиган тузилмалар. Улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. Аҳолининг айрим ёки муайян йирик тоифаларининг ижтимоий манфаатларини кўзлаб ишлашга ихтисослашган, ҳукуматга қарашли бўлмаган умуммиллий ташкилотлар. Бундай ташкилотлар жумласига «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ногиронлар уюшмаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати киради. 2. Ихтисослашган миллий ва халқаро жамғармалар. Уларга «Экосан», «Соғлом авлод учун», «Амир Темур», «Матбуотни демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш», «Оролни қутқариш» жамғармалари, «Марказий Осиё мамлакатлари маданият ва фан арбоблари анжумани» каби ташкилотлар киради. 3. Ҳукуматга қарашли бўлмаган ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар. Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ҳуқуқни ўрганиш маркази, Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш жамияти кабилар ушбу гуруҳни ташкил этади. 4. Ижодкор зиёлиларнинг миллий жамоат ташкилотлари, масалан, ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар, архитекторлар, кинематографчилар, шунингдек судьялар ва адвокатларнинг жамоат ташкилотлари. 5. Миллий маданият марказлари. Улар Ўзбекистонда яшовчи миллий жамоалар вакилларининг маданияти, маънавияти, урф-одатларини сақлаб қолиш мақсадида тузилган ташкилотлар ҳисобланади. 6. Умуммиллий жамиятлар ва жамғармалар. Болалар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш, Талабалар жамғармалари шулар жумласидандир. 7. Ижтимоий аҳамият касб этадиган ва ижодий қизиқишлар билан боғлиқ, асосан, экология масалалари бўйича маҳаллий бирлашмалар. Уларга сайёҳлик ва бадиий ҳаваскорлик клублари, ногирон болалар ота-оналарининг бирлашмалари киради. 8. Жамоат муассасалари. Бу гуруҳга «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази, Журналистларни тайёрлаш халқаро жамоатчилик маркази каби ташкилотлар, шунингдек Самарқанддаги мушкул вазиятларда аёллар ва ўсмирларга руҳий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи «Сабр» ишонч маркази каби ҳукуматга қарашли бўлмаган маҳаллий ижтимоий муассасалар киради. Қисман ҳукуматга қарашли ҳолда (давлатнинг ташкилий ва моддий-молиявий қўллаб-қувватлаши ёрдамида) тузилган қатор жамғарма, марказ ва жамиятларнинг ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларга айланишини тенденция сифатида эътироф этиш мумкин. Бу Ўзбекистонда нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳаракатининг шаклланишига хос хусусиятдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//