Мўътадиллик


Сақлаш
21:08 / 11.08.2023 0 770

Мўътадиллик (арабча қадди-қомати келишганлик, расолик; мутаносиблик; ўртачалик, ўртамиёналик) – ўртача, ҳаммага маъқул вазият, ҳолатни англатади. Мўътадиллик ибораси ижтимоий маънода қўлланганда инсоф, диёнат тушунчасига мос келади. Хусусан у Шарқ фалсафасида шундай талқин этилади. Бу маънода мўътадиллик – кишининг муайян жамиятнинг ахлоқ меъёри нуқтаи назаридан ўз хулқ-одобини назорат қилиши ва холисона баҳолашидир. Мўътадиллик – виждонли одамнинг, жамоанинг жамиятга ёки бошқа кишиларга нисбатан ўз хулқ-атвори учун маънавий жавобгарлик ҳисси ҳамдир. Агар киши бирор ишни тўғри бажарса, унда ички қониқиш пайдо бўлади, виждони пок бўлади, атайин нотўғри бажарса, мўътадилликдан чиққан бўлади. Мўътадиллик кишини бирор ишни қилишга ундаса ёки қилишдан тортса, бунда у қалб амри тарзида бўлади. Юқоридаги хислатларга эга бўлган киши албатта мўътадил ҳаёт кечиради ва мўътадилликка эга бўлади. Мўътадиллик атамаси табиий-ижтимоий воқеа-ҳодисалар, масалан, об-ҳавога нисбатан ҳам мўътадиллик атамаси қўлланади. Об-ҳавоси мўътадил минтақа деганда иссиғи ҳам, совуғи ҳам кишини қийнамайдиган, унинг танасига хуш ёқадиган жой, ҳудуд тушунилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5354
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//