Муттаҳам(лик)


Сақлаш
21:08 / 11.08.2023 0 706

Муттаҳам(лик) (арабча айбланувчи; шубҳага олинган, айбланган) ўзаро муносабатлар ва олди-берди масалаларида нопок; фирибгар, қаллоб, муттаҳам одамни англатадиган тушунча. Муттаҳам сўзи айрим кишилар характерига ўрнашиб қолган салбий сифатни англатади ва ушбу ибора азалдан қўллаб келинади. Бу сўз билан ифодаланган шахслар халқнинг назаридан қолган, барчанинг иззат-нафсига теккан киши ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу сўзга нисбатан халқда салбий муносабат шаклланган, инсоф ва иффат сўзлари унга антоним ҳисобланади. Негаки, бу сўзлар бокиралик маъноларидан ташқари кишининг ўз мавқеини сақлаш, улуғлаш ва ардоқлаш, хижолат тортиш туйғуларини, оила ва аждодлар шаънига доғ туширмаслик маъносини ҳам ифодалайди. Одатда номусли одам маънавий қадриятини баланд тутади. «Қонун тақиқлай олмаган нарсаларни гоҳо номус тақиқлай олади», деган нақл ҳам бор халқимизда. Муттаҳамлик хусусиятига эга бўлган киши эса на қонунни назар-писанд қилади ва на номусни билади, унинг учун фақат шахсий манфаат устун туради. Ўзига ортиқча бино қўймоқ, гердаймоқ, кеккаймоқ, димоғдорликтакаббурликни англатиб ва муттаҳамликка яқин тушунча ҳисобланади. «Манманлик заволга, камтарлик камолга етаклайди», деган нақл шунга ишора бўлса керак. Барча жамиятларда, жумладан халқимизда ҳам инсофли, диёнатли ҳалол инсонлар улуғлаб келинган, муттаҳамлар эса қораланган. Муттаҳам сўзи фақат миллатимиз орасида эмас, балки барча халқларда қадимдан қўллаб келинганини қадимги юнон файласуфи Арастунинг қуйидаги сўзлари тасдиқлайди: «Муттаҳамнинг виждонини қўзғатмоқ учун унга тарсаки тушириш керак». Арастунинг фикридан муттаҳам бўлган кишига шафқат қилмаслик керак, уни фақат мажбурий йўл билангина тарбиялаш мумкин, деган маъно уқилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//