Мустақил фикр


Сақлаш
20:08 / 10.08.2023 0 605

Мустақил фикр – бошқаларнинг фикридан мустақил ва ўзга таъсирлардан холи хулоса, ҳукм ва мулоҳазалар, инсоннинг дунёқараши ва ақлий салоҳиятини ифодалайдиган тушунча. Мустақил фикр инсонда дастлаб оилада шакллана бошлайди. Шахснинг улғая бориши натижасида у ижтимоий институтлар томонидан мавжуд барқарор восита ва усуллар орқали тўлиқ шакллантирилади. Мустақил фикр миллий онг, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур, миллий маънавият тушунчалари таъсирида шаклланади. Ҳар бир жамият ўз аъзолари онгида Мустақил фикрни шакллантиришдан манфаатдор бўлади. Мустақил фикрли кишилар ўзи яшаётган жамият билан фаол ижтимоий-сиёсий муносабатга кириша олади, ўзининг жамият олдидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини теран англаб, уни амалга оширишга лаёқатли бўлади. Мустақил фикр индивидлар, гуруҳлар ва жамиятнинг барча аъзоларига хос хусусият саналади. Жамиятда бундай шахсларнинг кўпайиши унинг тараққиётига хизмат қилади. Мустақил фикрга эга одам ўз дунёқараши, ақлий салоҳияти орқали жамиятнинг асосий мақсадини чуқур англаб, ўз фаолиятини шу асосда йўналтиради. Бундай шахс теварак-атрофидаги ҳар қандай воқеа-ҳодисаларга нисбатан онгли муносабатда бўлади. У ҳар бир ҳаракатини мулоҳаза билан амалга оширишга ўрганади.

 

Мустақил фикрга эга шахсни турли мақсадларда ўз измига бўйсундириш мумкин бўлмайди. Чунки, у ўзининг қатъий ҳаётий позицияси ва мушоҳадасига эга. Фикр қарамлиги унинг учун ёт нарса. Мустақил фикрли баркамол шахсни тарбиялаш, энг аввало, оиладан бошланади. Бу ҳар бир ота ва онанинг шахсий ибрати, таълим-тарбия жараёнида мустақил фикрлашга ўргатиб бориши жуда муҳим. Бу ҳар бир отаонадан юксак маънавият ва маданият, кенг дунёқарашга эга бўлишни тақозо этади. Кейинчалик бу жараён ўқув юртда ўқитувчи-мураббийлар фаолияти орқали такомиллашиб боради. Инсонда соғлом фикрни ва ақлий мувофиқликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг энг самарали йўли теран ақл-идрокка эрк беришдир. Мустақил фикр ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Чунки мустақил фикрга эга бўлган шахснинг иродаси кучли, эътиқоди собит бўлади, у ҳар қандай алдов ва иғволарга кўнмайди, пуч ва ҳавойи фикрларга берилмайди. Мустақил фикрли шахсда юксак маънавият ва маърифат уйғунлашган бўлади. Мустақил фикр шаклланишида билим ва кўникмалар муҳим аҳамият касб этади. Бугунги Ўзбекистон таълим тизимининг устувор йўналишларидан бири ҳам мустақил фикрли шахсларни тарбиялашдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 285
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12417
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6034
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5608
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5368
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4820
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4318
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3764
Ўқиш пули

//