Мурожаат


Сақлаш
21:08 / 09.08.2023 0 623

Мурожаат мулоқот бошланиши билан боғлиқ нутқий одоб унсури. Суҳбатдошга номини, фамилиясини, отасининг исмини, лавозимини ёки касбий белгисини тилга олиб, юзланишда намоён бўлади. Мурожаат 1) самимийликнинг одатдаги ифодаси ва суҳбатдошга билдирилган ҳурмат; 2) муайян хабар кимга аталганини, мазкур мурожаат кимга йўналтирилганини кўрсатиш; 3) муайян кишига ошкора эътибор, мурожаат этувчининг шахсга иш юзасидан ёки бошқа мақсадда субъект сифатида қизиққани; 4) суҳбатдошда ижобий ҳиссиёт ва ундан қаноатланиш туйғусини уйғотиш; 5) ўзаро ҳурмат ҳиссини ифодалайди. Шунга кўра, мурожаат нутқ одоби, самимийлик бурчига амал қилишгина эмас, балки мулоқотни бошқаришнинг психологик йўсини ҳамдир. Исми, отасининг исмини айтиб қилинган мурожаат (Д.Карнеги таъкидлашича, ўз исмини эшитиш инсон қулоғи учун энг ёқимли мусиқани тинглаш билан баробардир) ишга алоқадор ишончли муҳитни вужудга келтиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5354
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//