Музей


Сақлаш
22:08 / 08.08.2023 0 752

Музейтарихий моддий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларини амалга оширувчи илмий тадқиқот, маданий-маърифий муассаса. Унинг асосий вазифаси инсонларни маънавий, эстетик, маданий, илмий, сиёсий, иқтисодий ва ҳоказо эҳтиёжларини қондиришдан иборат. Музейлар соҳалар бўйича адабиёт, тарих, маданият, санъатшунослик, табиатшунослик, қишлоқ хўжалиги, техникага оид ва бошқаларга бўлинади. Ижтимоий вазифасига кўра эса маънавий-маданий, илмий тадқиқот ва ўқув музейларига бўлинади. Музейлар ўз экспонатлари (санъат дурдоналари, моддий ва маънавий ёдгорликлар) орқали инсонларни маънавий-маданий эҳтиёжини қондиради, уларга эстетик завқ бағишлайди, тарихий ҳақиқатни ошкор этади, дунёқараш ва дидни ўстиради. Музейда илмий тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади: қадимги моддий ва маънавий ёдгорликларни, айниқса, қўлёзмаларни, тўпламларни бутлаш ва ўрганиш; илмий ҳужжатларни тайёрлаш, музей ашёларини сақлаш ва таъмирлаш тартибини яратиш, адабиётлар нашр этиш шулар жумласидандир. Музейлар кишиларни тарихдан бохабар этиб, ўзига хос сабоқ беради. Ўқув масканлари ва бошқа муассасаларда ташкил этилган музейлар уларнинг тарихи ва фаолиятини ўзида акс эттиради. Замонавий музейлар тадқиқот, таълим-тарбия ва маънавий-маърифий тарғибот ишларини ўзаро уйғун ҳолда амалга оширадиган маданият ўчоғидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//