Муаллиф(лик)


Сақлаш
21:08 / 08.08.2023 0 530

Муаллиф(лик) (арабча тузувчи, ёзувчи) 1) муайян бадиий, илмий ёки публицистик асар, лойиҳа, ихтиро соҳиби ва бошқа ижодкорлар;

2) ижодий фаолият билан шуғулланувчи шахснинг ўз фаолияти маҳсулига нисбатан муаллифлигини ҳамма томонидан тан олинишини талаб қилиш ҳуқуқи;

3) фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий меъёрлар мажмуи. Мамлакатимизда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қатор қонунлар қабул қилинган;

 

Муаллиф Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича, асар ёки кашфиёт кимнинг ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, ана шу фуқаро асар муаллифи, деб эътироф этилади. Асардан даромад (фойда) олиш мақсадида фойдаланганлиги ёки ундан фойдаланиш бундай мақсадга қаратилмаганлигидан қатъи назар, асар фойдаланилган деб ҳисобланади. Асарнинг мазмунини ташкил этувчи қоидаларни (кашфиётларни, бошқа техникавий, иқтисодий, ташкилий ва шу каби ечимларини) амалий қўлланиш асардан муаллифлик ҳуқуқи маъносида фойдаланганликни англатмайди. Муаллиф ёки ҳуқуққа эга бўлган бошқа шахс шартномага, шу жумладан, очиқ савдода тузилган шартномага биноан асардан фойдаланиш борасидаги барча ҳуқуқларни ўзга шахсга бериши (фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиши) мумкин. Асардан фойдаланиш ҳуқуқи бир шахсдан бошқа шахсга универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ўтади. Ҳуқуқ эгаси бошқа шахсга асардан муайян доирада фойдаланиш учун рухсатнома бериши мумкин. Ундай рухсатнома асардан уни дастлабки шаклида фойдаланиш учун ҳам, қайта ишланган шаклида, хусусан таржима, нусха кўчириш, аранжировка тарзида ва шу каби усулларда фойдаланиш учун ҳам талаб қилинади. Асардан фойдаланишнинг ҳар бир усули учун ҳуқуқ эгасининг махсус рухсатномаси талаб қилинади. Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижасига нисбатан, унинг мақсади, қадр-қиммати, ифодаланиш усулидан қатъи назар татбиқ этилади. Асар оғзаки, ёзма шаклда ёки уни идрок этиш имконини берадиган бошқа объектив шаклларда ифодаланган бўлиши лозим. Муаллифлик ҳуқуқи эълон қилинган (ошкор қилинган, чоп этилган) асарларга нисбатан ҳам, эълон қилинмаган асарларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, концепциялар, тамойиллар, тизимлар, таклиф қилинаётган ечимлар, объектив мавжуд кашфиётларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 286
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12423
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6034
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5614
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5369
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4820
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4318
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3764
Ўқиш пули

//