Муаллим


Сақлаш
21:08 / 08.08.2023 0 507

Муаллим (арабча таълим берувчи) турли йўналиш ва даражадаги таълим тизимида ўқувчига амалий таълим-тарбия бериш ишларини амалга оширадиган мутахассис. Шунингдек, муаллимларга нисбатан «домла», «устоз», «ўқитувчи» ёки «педагог» атамалари ҳам қўлланилади. Муаллимлик энг қадимий касблардан бири ҳисобланади. Бунинг боиси шундаки, инсон фақат таълим-тарбия туфайли ижтимоий меъёр ва одобахлоқ қоидаларини ўзлаштиради, маънавий-маърифий жиҳатдан ривожланади ва такомиллашади. Тамаддуннинг Оссурия, Бобил, Миср, Туркистон, Ҳиндистон, Хитой сингари қадимий ўчоқларида топилган тарихий-маданий обидалар гувоҳлик беришича, бу ўлкаларда муаллимлик бошқа соҳаларга қараганда катта имтиёзларга эга касб ҳисобланган. Қадимги Юнонистонда фақат озод кишиларгина муаллимлик қилишга ҳақли бўлган. Масалан, Рим империясидаги ўқув даргоҳларида муаллимлар император номидан тайинланадиган давлат амалдорлари саналган. Ўрта асрларга келиб, Ғарб мамлакатларида муаллимлик билан асосан черков ходимлари шуғулланган, шаҳарларда дунёвий мактаблар ташкил топгач, ҳунармандчилик цехлари ва савдогарлар гилдиялари томонидан таклиф этилган ёлланма муаллимлар пайдо бўлган.

 

Техника тараққий этиб, илм-фан кўлами кенгайиши билан муаллимлик энг оммавий касблардан бирига айланди. Чунки таълим олмаган одам техника воситаларидан фойдалана олмас эди. Шу боис кўплаб мактабларни ташкил этиш ва муаллимларни тайёрлаш эҳтиёжи пайдо бўлди. Айни пайтда XVIII–XIX асрларда бой-бадавлат оилаларда мураббий, гувернер сингари уй муаллимларидан фойдаланиш урф бўлди. Шарқ мамлакатлари, жумладан, Туркистон ўлкасида ҳам муаллимлик энг қадрли ва обрўли касб ҳисобланиб, бу соҳа эгалари «устоз» дея эъзозланган. Ўлкага ислом дини кириб келиши билан ҳар бир маҳаллада масжид ва деярли ҳар бир масжид қошида мактаб ташкил этилган. XIX асрнинг охиридан, яъни ўлкада маърифатчилик ҳаракати пайдо бўлиши билан муаллимликнинг савиясига эътибор кучайди. Туркистонда анъанавий муаллимлар билан бирга, Европа мамлакатларидан ўзлаштирилган усулларда дарс берадиган янги муаллимлар ҳам фаолият кўрсата бошлади. Бу ҳол, айниқса, жадидчилик ҳаракати авж олган кезларда анча кенг ёйилди. Муаллимлар савиясининг ошганлиги миллат руҳиятида уйғониш юзага келишига, тараққиётнинг бир қадар тезлашувига олиб келди.

 

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, мамлакатда муаллимлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистонда муаллим университетлар, педогогика ўқув юртларида тайёрланади. Мамлакатда ўқитувчилар малакасини ошириш тизими жорий этилган, ҳар бир муаллимга ўқитувчилар малакасини ошириш институтларида бепул педагогик ва методик ёрдам олиш имконияти яратилган. Мамлакатда ҳар йили 1 октябрь «Ўқитувчилар ва мураббийлар» куни умумхалқ байрами сифатида нишонланиши. Республикада «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» сингари фахрий унвонларининг жорий этилиши муаллим-устозларга нисбатан юксак эҳтиромдан далолат беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 79
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 89
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 142
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 173
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10220
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5511
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5067
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4852
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4493
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3517
Радикализм

//