Монотеизм


Сақлаш
21:08 / 08.08.2023 0 823

Монотеизм (юнонча мonas – якка, theos – худо) – яккахудолик. Дастлаб руҳлар, фетишлар, тотемлар ва ҳоказоларга эътиқод ва сиғиниш кўринишида намоён бўлган бу динлар кишилик жамияти тарихида миллатлар шаклланаётган даврда илоҳларга сиғиниш кўринишини ола бошлаган. Дастлаб табиат ва жамиятда содир бўладиган ҳодисаларнинг ҳар бири ўз илоҳлари томонидан бошқарилишига ишонч-эътиқод вужудга келган (масалан, қадимги юнонларда, ҳиндларда ва ҳоказо). Кейинчалик барча худоларга хос бўлган хусусиятлар якка худога нисбат берила бошлаган ва натижада ягона худо ёки илоҳга эътиқод шаклланган. Кишилик жамияти ривожининг энг қадимги даврида политеистик, яъни кўп худоликка эътиқод пайдо бўлган эди. Инсоният, жамият ривожлангани сайин кишиларнинг диний тасаввурлари ҳам ўзгариб, якка худолик таълимотига асосланган монотеистик динлар вужудга келган. Милоддан олдинги VII асрда шаклланган буддизм, VI–V асрларда Марказий Осиёда шаклланган зардуштийлик, эрамизнинг I асрида шаклланган христианлик ҳамда VII асрда пайдо бўлган ислом дини яккахудолик динларига мисол бўлади. Бу диний таълимотларда олам ва одам ибтидоси, борлиқдаги барча нарсаларнинг, яъни табиат, жамият, инсон, уларнинг мавжудлиги ва ўзгариши, инсон онги ва тақдири бизни ўраб турган моддий оламдан ташқарида бўлган ягона қудратли куч – Худога боғлаб талқин этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//