Мистицизм


Сақлаш
21:08 / 08.08.2023 0 623

Мистицизм (юнонча mystika – сирли маросимлар, сирли) – одамларнинг ғайритабиий кучлар ва ҳодисалар билан руҳий алоқада бўлиш, турли хил воситалар орқали борлиқнинг яширин сир-асроридан воқиф бўлиш ғоясини ифода этувчи тушунча. У оламни осонликча билиб олиш, табиий ҳодисалар ва руҳий жараёнларнинг инсон томонидан бошқарилиши мушкул экани ҳақидаги ёндашувга асосланади. Натижада моддий ва руҳий ҳодисалар яширин моҳиятнинг рамзи, тимсоли деб талқин этилади. Ҳатто муайян тарихий шароитларда яратилган ҳарфларга, табиатда учрайдиган зоҳирий ўхшашликка, масалан, салибнинг баъзи ашёларда учраши, бутларнинг «йиғлаши» кабиларга ғайритабиий тус бериш, уларни илоҳийлаштириш шулар жумласидандир. Марказий Осиё илк ўрта асрлар даврининг мутафаккирлари Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино фолбинлик, азайимхонлик, сеҳргарлик, астрология, алхимияни фирибгарликнинг ёрқин намунаси деб баҳолаганлар, уларни қўллаб-қувватлаганларни танқид қилиб, табиат сир-асрорини тажриба ва кузатувнинг қудратли воситаси ор қалигина очиб бериш мумкинлигини таъкидлаганлар. Астрономия, математика, мусиқа ривожига ўз даврида самарали таъсир этган қадимги юнон файласуфи Пифагор (милоддан аввалги тахминан 580–500 йиллар) ва пифагорчилар таълимоти ҳам мистицизмдан холи эмас эди. Унда барча нарсалар сонларга қиёсланиб, уларнинг хосса ва хусусиятларидан гармоник нисбатлар келтириб чиқарилади, сонлар унсурлари нарса-ашёлар асоси деб уқтирилади. Сонлар мистификацияси, уларга ғайритабиий мақом ато этиш Пифагор фалсафасига хос хусусиятдир. Илм-фан юксак тараққий этган бугунги кунда ҳам мистицизмнинг айрим кўринишларига (масалан, руҳлар билан «суҳбат», айрим буюм ва нарсалар ғайритабиий кучга эга эканини тарғиб этиш ва шу кабилар) дуч келиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//