Миллийлик


Сақлаш
20:08 / 08.08.2023 0 2108

Миллийлик муайян халққа, миллатга хос бўлган, уни бошқалардан фарқини кўрсатувчи хусусиятлар мажмуи. Миллийлик миллатнинг тарихи, қадриятлари, анъаналари, маданияти, яшаш тарзида яққол намоён бўлади. Миллийликни билиш ва англаш учун миллатлар ўртасидаги фарқ ва тафовутларни ўрганиш билан биргаликда, уларни яқинлаштирувчи жиҳатларга жиддий эътибор бериш зарур. Чунки бошқа миллатларнинг ютуқ ва ижобий тажрибасини ўрганиш, уларни ўзлаштириш миллийликни бойитади ва ривожлантиради. Инсоният тарихида XX аср миллийликнинг ўсиши, миллий давлатчилик тамойили устуворлик касб этгани билан характерланади. Бу асрда мустамлакачилик тизими барбод бўлди, ўнлаб янги мустақил давлатлар шаклланди. Ана шу аср сўнгида Ўзбекистон ҳам мустақилликни қўлга киритиб, ўз миллий давлатчилик анъаналарини, урф-одатларини тиклади. Мамлакатимизда маънавий тараққиёт умуминсонийликнинг устуворлиги ва миллий қадриятларга садоқат тамойилларининг уйғунлигига асосланади. Бунда миллий ривожланишнинг ўзимизга хос ва мос йўли тараққиётнинг ўзбек моделини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Халқнинг маънавий руҳини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг энг муҳим вазифасидир. Жамиятимизнинг маънавий қиёфасини белгилаб берадиган барча меҳнат соҳалари қонун ҳимоясида бўлиши керак. Халқнинг маънавий-руҳий тикланиши иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий негизидир. Биз фарзандларимизнинг баркамол руҳий дунёси учун, уларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, жисмонан соғлом бўлиши учун доимо қайғуришимиз, курашмоғимиз даркор. Ана шу жараёнда халқимизнинг миллийлик қиёфаси, руҳияти, дунёқараши, қадриятлари, бир сўз билан айтганда миллийлиги яққол намоён бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//