Миллий менталитет


Сақлаш
22:08 / 03.08.2023 0 1007

Миллий менталитет (лотинча mens – ақл, тафаккур, фикрлаш тарзи) – миллий онг ва фаолият характерини ифодаловчи тушунча. Миллий менталитет миллатнинг анъаналари, маданияти, ижтимоий тузилмаси ва турмуш тарзи асосида шаклланади ва ўз навбатида миллий анъаналар, маданият ҳамда турмуш тарзига акс таъсир кўрсатади. Миллий менталитетни ташкил этувчи компонентлар онгсиз равишда шаклланади ҳамда аждодлардан авлодларга ўтиб боради. Унинг икки томони мавжуд: миллий менталитетнинг консерватив томони аждодлардан авлодларга ўзгаришсиз ўтиб боради ва миллий анъаналарнинг мустаҳкамлигини таъминлайди; миллий менталитетнинг ўзгарувчан томони эса миллий тараққиётнинг асосини ташкил этади. Миллий менталитет ижтимоий институтлар ва ижтимоий-иқтисодий муҳитга қараганда нисбатан секинроқ ўзгаради. Шу боис айрим ҳолларда ижтимоий-сиёсий янгиланиш жараёнига тўсиқ сифатида намоён бўлиши ҳам мумкин. Миллий менталитетнинг ўзгартирилиши миллат ривожи учун замин яратади, бу борадаги янгиликларни миллий онг ва тафаккурга киритади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//