Миллий бойлик


Сақлаш
21:08 / 01.08.2023 0 710

Миллий бойликмавжуд ёки муайян давр мобайнида мамлакатда тўпланган ёхуд яратилган моддий, маданий-маънавий мерос, неъматлар ва табиий бойликларнинг мажмуасини ифодаловчи тушунча. Миллий бойлик булардан ташқари тўпланган билимлар, касбий малака ва тажрибани қамраб олади. Миллий бойлик бу айрим миллат ёки эллат бойлиги эмас, балки муайян мамлакатнинг умумий бойлигидир. У ўзининг шаклига кўра меҳнат орқали яратилган бойлик ва табиат инъом этган бойликдан иборат. Меҳнат орқали яратилган бойлик деганда ишлаб чиқариш жараёнида узлуксиз жамғарилиб келинган хом ашё, ёқилғи, мавжуд машина-ускуна, бино-иншоотлар, аҳолига узоқ муддат хизмат қиладиган буюмлар назарда тутилади. Миллий бойлик моддий кўринишга эга бўлса-да, у моддий ва номоддий соҳада фойдаланилади. Моддий соҳадаги бойлик капитал шаклига эга бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришга хизмат қилади. Ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари, машина ва механизмлар, транспорт воситалари, йўллар, каналлар, сув омборлари шулар жумласидандир. Номоддий ёки маънавий соҳадаги бойликка ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларидаги таълим, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, қадриятлар, урф-одатлар ва бошқа шу кабилар киради. Миллий бойликнинг алоҳида тури бу – интеллектуал бойлик бўлиб, улар адабиёт ва санъат асарлари, маданий анъаналар воситасида тўпланган билимлардан иборат. Бойлик аввал яратилади, сўнгра ишлатилади ва ниҳоят ишлаб чиқариш ҳисобидан тўлдирилиб борилади. Маълумки, яратилган маҳсулотнинг бир қисми жорий истеъмол натижасида йўқ бўлиб кетса, бошқа қисми жамғарилади. Жамғарилган маҳсулотлар, биринчидан, ишлатилган бойликнинг ўрнини тўлдирса, иккинчидан, унинг миқдоран ўсиб боришини таъминлайди. Демак, миллий бойликнинг айланиб туриши унинг сарфланиши, тикланиши ва ўсишидан иборат. Миллий бойлик ҳаракати эса йиллар, ҳатто асрлар оша давом этади. Табиий бойликларнинг бир қисми (масалан, тупроқ ҳосилдорлиги, сув, ўрмон бойлиги ва ҳоказо) инсон иштирокида тикланиб туради, бошқа қисми эса (масалан, нефть, газ, кўмир, руда захираси ва ҳоказо) тикланмайди, улар ишлатилиб бўлгач йўқ бўлиб кетади ёки бошқача бойлик шаклига киради (масалан, руда тугагач, у темиртерсак шаклига киради ва қайтадан ишлатилади).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//