Миллатлараро мулоқот маданияти


Сақлаш
21:07 / 31.07.2023 0 894

Миллатлараро мулоқот маданияти шахснинг бошқа халқларга уларнинг вакиллари билан билвосита ёки бевосита мулоқот тарзида намоён бўладиган одоб-ахлоқ мажмуи. Миллатлараро мулоқот маданияти инсоннинг умумий маданиятининг таркибий қисмидир. Миллатлараро мулоқот маданияти миллатлараро муносабат жараёнида намоён бўлади. Бу жараёнда ўз миллатининг вакили сифатида у муайян ижтимоий вазифани бажаради. Натижада шахс ижтимоийлашув жараёнида ўз халқи узоқ тарихий ривожланиш жараёнида тўплаган маънавий қадриятлар, одоб-ахлоқ, муомала маданияти, мезонларини ўзлаштиради. Икки миллат икки маданият, икки тилга мансуб кишилар ўртасидаги мулоқотда ана шу фарқлар намоён бўлади. Бу – объектив ҳолат. Агарда суҳбатдошлар бир-бирига яқин, фаол борди-келди қилиб келаётган халқлар вакилларидан иборат (масалан, ўзбек, тожик, қозоқ, қирғиз, туркман ва ҳоказо) бўлса, фарқ асосан тилда намоён бўлади. Бир-биридан жуғрофий жиҳатдан узоқ масофада яшаётган миллатлар вакиллари ўртасидаги мулоқотда бир-бирини англаш мураккаброқ кечади. Улар нафақат бир-бирининг тилига тушунмайди, балки имо-ишораларнинг ўзига хослиги туфайли бир-бирининг хатти-ҳаракатларини ҳам тўғри талқин эта олмайди. Бу эса баъзан ноўрин кудуратларга, тушунмовчиликларга олиб келиши мумкин. Масалан, Лотин америкаликлар ва Европа халқлари вакиллари мулоқот пайтида суҳбатдошининг кўзларига тик қараб туради, Осиёда эса суҳбатдошнинг кўзига тик қараб туриш беадаблик ҳисобланади. Шу боис турли миллатларга хос мансуб кишиларнинг бир-бирининг урф-одат, анъана ва қадриятларини билиши, уларга нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиром миллатлараро мулоқот маданиятининг ривожи ва такомиллашувида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//