Меъёр


Сақлаш
20:07 / 28.07.2023 0 656

Меъёр – объектнинг сифат ва миқдорий жиҳатдан ўзаро боғлиқлигини англатадиган, мазмун ва шакл, имконият ва воқелик ўртасидаги зарурий уйғунлик таъминланишини ифодалайдиган фалсафий тушунча. Меъёр тушунчаси дастлаб Қадимги Ҳиндистон, Хитой ва Юнонистондаги фалсафий қарашларда ўз ифодасини топган. Марказий Осиё мутафаккирлари (Ибн Сино, Беруний ва шу каби) асарларида ҳам меъёр тушунчаси таҳлил этилган. Улар ўз асарларида табиий ва маънавий-руҳий меъёрга оид фикр-мулоҳазаларни билдирганлар. Меъёр фалсафий категория сифатида Гегель фалсафасида атрофлича таҳлил этилган. Ҳар қандай объектнинг сифати муайян миқдор (моддий тизимларнинг хусусиятлари, унсурлари, сони ва ҳоказо) билан узвий боғлиқлиги билан белгиланади. Уларнинг талабларига риоя қилиш кундалик турмушимизда ҳамда билиш жараёнида кўзланган мақсадга эришишимизга имкон беради. Масалан, «Таъриф тенг ҳажмли бўлиши керак», деган қоидага риоя этиш тушунчага бериладиган таърифнинг мантиқан тўғри бўлишини таъминлайдиган шартлардан биридир. Агар бу қоида талаби бузилса, таъриф ҳаддан ташқари кенг (масалан, «Фан – билимлар тизими») ёки ҳаддан ташқари тор (масалан, «Фан – ғояларда ифода этилган билимлар тизими») бўлиб қолади. Гапда ифодаланган меъёрлар ҳукмни (мулоҳазани) ифода қилиши ҳам, қилмаслиги ҳам мумкин.

 

Масалан, «Урушни тарғиб қилиш қатъиян ман қилинади», деган гап меъёрий фикр, ҳукмни (мулоҳазани) ифода этмайди. «Саидов Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида меҳнат қилиш ҳуқуқига эга», деган фикр эса меъёр (меъёрий қоида) ҳақидаги ҳукм (мулоҳаза) ҳисобланади; бунда меъёр «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат қилиш ҳуқуқига эга», деган фикрдан иборат; шунинг учун ҳам у мантиқий қийматга эга, яъни чин фикрни ифода этади. Демак, меъёр ҳақидаги ҳукмлар (меъёрий ҳукмлар) бошқа ҳукмлар сингари мантиқий қийматга эга, яъни тўғри ёки хато фикрни ифода этади. Меъёрлар илмий билишда қоидаларни, услубларни, ҳуқуқий соҳада – ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни (масалан, қонунлар, кодекслар, буйруқлар ва шу кабиларни), ахлоқ-одоб меъёрларини ва бошқа соҳалардаги норматив фикрларни ифодалайди. Уларнинг билишдаги ва амалиётдаги аҳамияти ана шу билан белгиланади. Меъёр доирасида миқдор ўзгаришларининг чегараси мавжуд. Ушбу чегарадан (миқдор ўзгаришлари, унсурларининг катта-кичиклиги, дискретлиги, даврийлиги, боғланиш тартиби, тузилиши, ҳаракати ва ҳоказо) ҳатлаб ўтилганда, объект бошқа шаклда намоён бўлиши мумкин. Меъёр объектнинг сифат ўзгаришлари, ўз навбатида, миқдорий ўзгаришларга олиб келади. Меъёр мусиқада ритм, гармония, архитектурада ансамбль ва ҳоказолар асосини ташкил этади. Жамиятда меъёр категорияси муҳим илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 286
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12423
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6034
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5614
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5369
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4820
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4318
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3764
Ўқиш пули

//