Мерос


Сақлаш
21:07 / 26.07.2023 0 682

Мерос – ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан хилма-хил мазмунга эга бўлган сермаъно тушунча:

1) ижтимоий маънода, аждодлардан авлодларга ворисийлик асосида ўтиб келаётган, инсоният томонидан ўтмишда яратилган барча моддий ва маънавий бойликларни ифодалайди. Улар оғзаки ва ёзма шаклларда ҳамда ўтмишда яратилган ва бугунги кунда ҳам ўз мавқеини, қадрини сақлаб қолган ҳамда сақланиб келаётган осори-атиқалар, барча моддий ва маънавий ҳаётда эришилган ютуқлар; билим ва кўникмалар, тажрибаларни билдиради. Мерос мансублилигига кўра алоҳида шахс, оила, гуруҳ, жамоа, ҳудуд, миллат, давлат, умуминсоний даражаларга бўлиниши мумкин. Мерос маданий, тарихий, моддий ва маънавий турларга ҳам ажратилади. Бу турлар ҳам ўз навбатида алоҳида қисмларга эга бўлиб, масалан, маданий мерос объектив ва индивидуал, анъанавий ва замонавий кўринишларда намоён бўлади;

2) ҳуқуқий маънода, фуқаронинг вафот этиши ёки унинг вафоти суд-ҳуқуқ органлари томонидан қайд қилиниши билан унинг ворисларига бериладиган мол-мулкни англатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//