Мақсад


Сақлаш
20:07 / 26.07.2023 0 482

Мақсад – инсон амалий фаолиятининг аввалдан ўйлаб тайёрланган режаси ва натижаси. Мақсад инсонлар маънавиятида энг муҳим ўрин тутувчи ақлий-тафаккурий ҳодиса бўлиб, уни келажакнинг лойиҳаси, деб таърифлаш мумкин. Эҳтиёж, манфаат, мотив индивид ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атвори, фаолиятининг муҳим таркибий қисмлари бўлса, мақсад фаолият йўналишини белгиловчи омилдир. Мақсаднинг шаклланишига субъектнинг эҳтиёж ва манфаатлари кучли таъсир кўрсатади. Мақсаднинг реал ва нореал, қисқа муддатли ва узоқ муддатга мўлжалланган, асосий ва иккинчи даражали ва бошқа турлари бор. Реал мақсадлар субъектнинг имкониятлари, атроф-муҳитнинг ҳолати, маданияти ва маънавияти ва объектив қонуниятларини ҳисобга олса, нореал мақсадлар фақатгина субъектнинг орзу-истакларини ифодалайди, атрофдаги вазиятни ҳисобга олмайди. Мақсадсизлик – бу мўлжалсиз, шунчаки бесамар хатти-ҳаракатдир. Мақсадсиз яшаш – маъносиз, моҳиятсиз мавжудликдир. Мақсадсизлик инсонни орзу ҳавасини, қаерга кетаётганини истиқболда нималар кутаётганига бефарқликдир. Мақсадсиз одам билан мўлжалланган манзилга бориб бўлмаганидек, ундай кишининг хатти-ҳаракатлари «бўйсунувчан, тобеликдан», лоқайдликдан ёки маъносиз «саркашлик»дан иборат бўлади. Мақсадсиз, ғоясиз, ҳар қандай одам турли-туман ғоявий-мафкуравий тажовузларга чалинувчан бўлади. Бундай кишилар маънавий қиёфасининг чеклангани билан ажралиб туради. Жамият ҳаётида жуда кўп жиноятлар ҳаётда аниқ мақсадга эга бўлмаслик оқибатида содир этилади. Мақсадсизлик кўп ҳолларда ўсмирлик ва балоғат ёшидаги ёшлар орасида кўзга ташланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 74
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 74
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 67
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11086
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5671
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5205
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5146
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4649
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3910
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3689
Ўқиш пули

//