Маънавий ҳаёт


Сақлаш
22:07 / 20.07.2023 0 683

Маънавий ҳаёт – шахс, миллат ва жамиятнинг маънавий муносабатлар, жараёнлар, алоқа ва мулоқотлари мажмуи, ижтимоий ҳаётнинг муҳим кўринишини ифодаловчи тушунча. Маънавий ҳаётга бўлган жиддий эътибор ва уни ўрганиш фақат мамтимиз ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейингина бошланди. Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг тафаккури, турмуш тарзи, маънавий қарашлари ўз-ўзидан, бўш жойда шаклланиб қолмайди. Уларнинг вужудга келиши ва ривожланишида аниқ тарихий табиий ва ижтимой омиллар асос бўлиб, маънавий ҳаёт мезонлари, ахлоқ-одоб қоидалари инсонларга куч-қувват бағишлайди. Аниқроғи, маънавий ҳаёт орқали инсон ва миллат қилинаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини аниқ тушуниб етади, ўз меҳнатини фаровонлик ҳамда тараққиёт омилига айлантиришга ҳаракат қилади. Маданий тараққиётга хос бўлган умумий қонуниятлардан бири – инсоннинг тўхтовсиз равишда маънавий жиҳатдан юксалиб бориши билан белгиланади.

 

Маънавий ҳаёт жамиятда амал қилувчи ижтимоий меъёрларга асосланади. Лекин бу меъёрлар ўз-ўзидан вужудга келиб ривожланмайди, балки шу жамият фуқаролари, фаол шахслар иштирокида амалга ошади. Демак, маънавий ҳаётнинг шаклланиб бориши ва яшовчанлиги, авваламбор, шу жамият фуқаролари зиммасига юклатадиган асосий масъулиятдир. Шахснинг маънавий юксалиши ва жамиятнинг маънавий бойлигини сақлаш бир хил қийматга эга ҳолатлардир. Инсон жамият олдидаги бурчини тўлақонли равишда ижро этиб борар экан, шу билан бирга ижтимоий меъёрларга риоя қилиш мавжуд анъаналарнинг яшовчанлигини таъминлайди, ўз фаолиятига ижодий ёндашуви орқали эса қадриятларнинг замон талабига биноан янада мукаммаллашишига кўмак беради. Маънавий юксалиш инсон ҳаёт мазмунининг янада бойишига, унинг шахс сифатида янада комилликка эришишига асос бўлади. Шахснинг маънавий дунёси унинг қадриятлари тизими, эътиқоди ва дунёқарашининг мазкур жамиятда амал қилувчи қадриятлар ва анъаналарга қанчалик мос келиши билан белгиланади. Қадриятларнинг бундай ўзаро мутаносиблиги маънавий ҳаётнинг янада мукаммаллашиб бориши учун асос бўлиб хизмат қилади. Шахс маънавий ҳаётининг етакчи ўринга чиқиши, авваламбор, жамият ва давлат бошқарувини инсонлар манфаатига кўпроқ қаратишда, жамият ижтимоий ҳаётининг янгича мазмун касб этишида ўз аксини топади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//