Маънавий таъсир


Сақлаш
21:07 / 19.07.2023 0 649

Маънавий таъсирмуайян киши ёки миллатнинг бошқасига, бир ёки бир неча ҳодисаларнинг бошқаларига таъсирининг турли кўринишларини ифода этувчи тушунча. Маънавий таъсир кенг кўламли мураккаб тушунча бўлиб, у ўз ичига маънавиятнинг кўплаб турлари (ахлоқ, ҳуқуқ, нафосат ва бошқа) орасидаги ўзаро таъсир масалаларини қамраб олади.

 

Маънавий таъсир тушунчасини икки хил талқин этиш мумкин: 1) ҳар қандай инсон, унинг камолоти маънавий таъсир маҳсулидир; 2) инсон, халқнинг ўзи ҳам бошқалар учун маънавий таъсир манбаидир. Чунки ҳар бир киши ўзидан олдин ўтган замондошлардан таъсирланади. Бу таъсир гоҳ муайян меросни қабул қилиш орқали амалга ошса, гоҳ ундан чекиниш ёки инкор этиш орқали юз беради. Шунинг учун ҳам маънавий таъсир оддий, доимо ҳам тезда намоён бўладиган, аниқ кўриниб турувчи ҳодиса эмас, балки жуда мураккаб жараён бўлиб, турли одамлар, халқлар, маънавий муҳитлар орасида ҳам, бирор миллат ҳамда қардош халқлар доирасида ҳам ўзаро таъсир тарзида амал қилади. Бироқ маънавий таъсирнинг юқоридаги кўринишлари асосида индивидуал таъсир ётади. Масалан, шундай одамлар, алломалар, ижодкорлар бўладики, улар бошқалар учун маънавий таъсир манбаига айланган. Бунда бирон-бир инсон ёки давр билан кейингиси ўртасида индивидуал таъсир юз беради.

 

Маънавий таъсирнинг маълум бир халқ доирасидаги кўринишига бирор-бир аллома ёки мутафаккир изидан борган шу халқнинг кейинги авлоди ҳаёти ва ижодини кўрсатса бўлади. Масалан, Алишер Навоийнинг ўлмас анъаналари таъсири ундан кейин яшаган Огаҳий, Мунис, Муқимий, Фурқат, Завқий каби шоирлар ижодида намоён бўлди. Кейинроқ Чўлпон, Авлоний, Ҳ.Олимжон, Ғ.Ғулом, Ойбек, М.Шайхзода каби ижодкорлар ҳам бу барҳаёт анъаналарни давом эттирганлар ва ривожлантирганлар. Маънавий таъсирнинг яна бир бошқа кўриниши шундан иборатки, унда бирон-бир олим, ёзувчи ёки ижодкор мавжуд анъанани бус-бутун қабул қилиб олади, уни янги шароитда ривожлантиради, ўз даври талабларига мослайди. Масалан, Алишер Навоий ўзидан олдин ўтган Низомий Ганжавий, Хисрав Деҳлавий анъаналарини давом эттириб, ўзининг бебаҳо «Хамса»сини яратган, хамсачиликнинг маънавий таъсирини қайта тиклаган ва ўзидан кейингиларга мерос сифатида қолдирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//