Маънавий йўқотишлар


Сақлаш
22:07 / 17.07.2023 0 618

Маънавий йўқотишлар – халқнинг, миллатнинг ўз эрки ва ҳуқуқини қўлдан чиқариши, тили, дини, эътиқоди, урф-одатлари, миллий ғуруридан маҳрум бўлиши, миллий ўзлигини англашга тўс қинлик қилаётган жараёнлар ва хатти-ҳаракатлар мажмуи. Маънавий йўқотишлар туфайли инсон ўзлигидан айрилади, ким ва қандай шахс, кимларнинг авлоди эканини унутади, ғурурини йўқотади. Пировард натижада маънавий йўқотишлар сабабли миллат ўз мустақил тараққиёт йўлидан адашади, жамият ўзининг барқарор ривожланиш тамойилларини йўқотиб, таназзулга юз тутади. Маънавий йўқотишлар шундай салбий ҳодисаки, у туфайли тарихий хотира заифлашади, миллий тил ва урф-одатлар камситилади, миллий тафаккур ўз аҳамиятини йўқотади. Натижада муайян давлат, миллат ҳаётида ижтимоий тараққиётдан четда қолиб кетади. Маънавий йўқотишлар моддий йўқотишдан фарқ қилади, уни аниқ рақамларда ўлчаб бўлмайди. Аммо унинг оқибатлари аянчли бўлиши муқаррардир. Бугун дунёнинг айрим мамлакатларида айнан моддий тамойиллар устуворлиги (моддий фетишизм истеъмолчилик майлларининг кучайиши), маънавиятга эътиборсизлик кўплаб маънавий йўқотишларга сабаб бўлмоқда. Тарихда маънавий йўқотишлар босқинчилик ва урушлар оқибатида кўп бор содир бўлгани маълум. Аксарият ҳолларда босқинчилар муайян халқни тобе этиш, унинг бойликларини эгаллаш учун аввало, маънавиятидан маҳрум этишга интилган. Маънавий оламидан ажралган, қадрият ва урф-одатларидан жудо бўлган миллат аста-секин ўзлигини, тарихий-этник бирлигини йўқотган. Бу ҳол унинг парчаланиб кетиши, ўз миллий давлатчилик анъаналари, ҳатто тили, турмуш тарзи ва тафаккур услубидан ажралиб қолишига сабаб бўлган. Турли ички ва ташқи хуружлар, миллатнинг бўлинишига олиб келадиган низолар ҳам маънавий йўқотишларга олиб келади. Бундай ҳолларда муайян халқни бирлаштириб турадиган маънавият тизимида бузилиш рўй беради, у аста-секин емирилиб, миллатни жипслаштирувчи беқиёс куч ва омил сифатидаги аҳамиятини йўқотади. Миллатнинг ўз мустақиллигидан жудо бўлиши, миллий давлатини бой бериши маънавий йўқотишларнинг энг аянчли оқибатларга олиб келадиган шаклидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//