Афлотуннинг “Республика”сида ҳам қулликка ўрин бор


Сақлаш
22:11 / 21.11.2021 0 853

 Акутагава РЮНОСКЭ

 

Митти фикрлар

 

ДОСТОЕВСКИЙ. Унинг романлари иблисни ҳам маъюс торттирувчи масхараомуз образларга бой.

 

ФЛОБЕР. У мени зерикишдан ҳам гўзаллик топишга ўргатди.

 

Эдгар ПО. Сфинксни яратиш учун у анатомияни ўрганди. Ўзидан кейинги авлодларни ҳайратга сола олгани сири ҳам шунда.

 

ТОЛСТОЙ. Бирюков қаламига мансуб “Толстойнинг таржимаи ҳоли”ни ўқиб, “Иқрорнома” ва “Эътиқодим қандай?” асарларига ёлғон аралашганини пайқайсиз. Лекин бирор кимсанинг юраги ушбу ёлғон муаллифи Толстойнинг юрагичалик тепмаган. Унинг ёлғони баъзиларнинг ҳақиқатидан кўра залворлироқ, негаки, юрак қони-ла битилган.

 

ИККИ ФОЖИА. Очиқлик, рўй-ростлик Стриндбергнинг фожиаси эди. Толстой ҳаётининг фожеийлиги эса, қанчалик ачинарли бўлмасин, ёпиқлиги, сирлилигидадир. Шу боис унинг умри Стриндбергникидан кўра оғирроқ фожиа билан якун топди.

 

НОСИР. Энг яхши носир – кўпни кўрган, кўзи пишган шоир.

 

ҒУРУР. Биз ўзимизда йўқ сифат билан фахрланишни хуш кўрамиз. Масалан, Т. олмончани яхши билади, бироқ иш столида фақат инглизча китоблар туради.

 

ИҚРОРНОМА. Инсон батамом иқрор бўлишга қодир эмас. Айни чоқда, иқрорсиз ўзликни тўлиқ намоён этиш ҳам маҳол. Руссо ҳарчанд уринмасин, “Иқрорнома”сида дилидагини тўлиқ тўкиб сололмайди. Мериме ҳарчанд ички оламини сир пардаси ила ёпмасин, “Коломба”да билиб-билмай ўзи ҳақида гапириб юборгандек. Иқрор адабиётини тўлиқ таъриф-тавсиф этиб бўлмайди.

 

МЕН. Менда виждон эмас, асаб бор.

 

ПУЛ. Етиб турганиданми, унга бефарқман.

 

ЗОЛИМ. Золимни золим деб аташ ҳаммавақт хавфли бўлган. Бугунга келиб, ажабки, қулнинг қул эканини ҳам айтиб бўлмай қолди.

 

ҚУЛЛИК. Қулликдан озод бўлиш – онгдаги мутеликни йўқотиш демак. Лекин жамиятимиз унингсиз бир кун ҳам яшай олмайди. Ҳатто Афлотуннинг “Республика”сида ҳам қулликка ўрин бор.

 

КУЧЛИ ВА ЗАИФ. Кучли одам душманидан эмас, дўстидан қўрқади. У душманига тап тортмай, мардона ташланади-ю, дўстига ногоҳ зиён етказишдан чўчиб, ёш бола ҳолига тушади. Заиф кимса эса дўстдан эмас, душмандан қўрқади, шу боис дарди-хаёли ғанимда бўлади.

 

АХИЛЛЕС. Юнон қаҳрамони Ахиллеснинг энг қалтис жойи – товони эди. Демак, Ахиллеснинг товони ҳақида билмай туриб, уни билиб бўлмайди.

 

ГИНАХОНЛИК. Мусо деди: Най чалиб бердик, ўйнамадингиз.

Улар деди: Дардли қўшиқлар айтдик, йиғламадингиз.

 

ЎРТАМИЁНАЛИК. Ўртамиёна асар, ҳар қанча маҳобатли бўлмасин, худди дарвозасиз уйга ўхшайди – энг оддий талабга ҳам жавоб бермайди.

 

МОДДИЙ БОЙЛИК. Моддий бойликдан маҳрумлар маънавий бойликдан ҳам маҳрумдир – икки минг йил аввал шундай эди. Ҳозир аҳвол бошқача – моддий бойлик эгалари маънавий бойликдан маҳрумдирлар.

 

БАҲС. Қирқоёқ: “Қани юриб кўр-чи”. Капалак: “Қани учиб кўр-чи”.

 

БОЛАЛАР. Нега ёш болаларни яхши кўрамиз? Чунки улар бизни алдамаслигига имонимиз комил.

 

ТАБИАТ. Нечун табиатни севамиз? Негаки, табиатга ҳасад бегона.

 

ИКИР-ЧИКИРЛАР. Ҳаётда бахтиёр бўлмоқ учун кундалик икир-чикирларни севмоқ лозим. Булутнинг қуёш нурида товланиши, бамбукнинг шивири, чумчуқлар чуғури, ўткинчилар қиёфаси – бундай кундалик майда-чуйдалардан баҳра ола билмоқ керак. Шуларни яхши кўрганлар улар туфайли қийналади ҳам. Бақатўн қоплаган ҳовузга сакраган бақа азалий мунг-андуҳни бузди. Бироқ ўша бақанинг ўзи чуқур мунг-андуҳни ҳис этгандир балки. Басё ҳаёти аслида роҳат-фароғатга тўла эди, бироқ атрофдагилар наздида у нуқул азоб-уқубатда яшади. Биз ҳам кичиккина нарсадан ҳузурланиш учун ўша кичкина нарсадан азоблана билмоғимиз лозим. Кундалик икир-чикирлар ташвишини чекмай бахтга эришолмаймиз. Булутнинг ял-ял товланиши, чумчуқлар чуғур-чуғури... ва шулар оша жаҳаннам азобини ҳам кўрмоқ лозим.

  

Ҳузурбахш азоб, қувончбахш ғусса

 

“Tafakkur” журнали, 2016 йил 4-сон

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 13
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 38
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 123
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 158
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 237
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6083
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4916
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4555
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3982
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3411
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2979
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2895
Туғилган кун

//