Мафкуравий иммунитет. Мафкуравий мақсад. Мафкуравий муаммолар


Сақлаш
21:07 / 12.07.2023 0 1074

Мафкуравий иммунитет шахс, ижтимоий гуруҳ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилишга хизмат қиладиган ғоявий-назарий қарашлар ва қадриятлар тизими. Иммунитет (лотинча immunitas – озод бўлиш, қутилиш) тиббий тушунча бўлиб, организмнинг доимий ички муайянлигини сақлаши, ўзини турли таъсирлардан, ташқи инфекциялар кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуи тушунилади. Содда қилиб айтганда, иммунитет – киши организмининг турли касалликлардан ҳимоя қила олиш қобилиятидир. Инсонда мафкуравий иммунитетни шакллантириб бориш зарур. Иккинчидан, у ҳар бир авлод учун ўзига хос хусусиятга эга. Учинчидан, иммунитет тизими шакллангандагина жамиятда мафкуравий дахлсизликни таъминлаш мумкин. Мафкуравий иммунитет тизимининг асосий ва биринчи элементи бу – билим. Аммо, билимларнинг тури кўп. Буюк давлатчилик шовинизми ёки агрессив миллатчилик мафкураси тарафдорлари ҳам муайян «билим»ларга таянади, албатта. Шундай экан, мафкуравий иммунитет тизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқеликни тўғри ва тўлиқ акс эттириши, инсон маънавиятини бойитиши ва жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим. Улар ўз моҳият эътиборига кўра, Ватан ва миллат манфаатлари билан узвий боғлиқ бўлмоғи керак. Мафкуравий иммунитет тизимининг иккинчи асосий элементи ана шундай илғор билимлар замирида шаклланадиган баҳолар, қадриятлар тизимидир. Зеро, билимлар қанчалик объектив ва чуқур бўлса, унинг замирида юзага келган қадриятлар ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Бир сўз билан айтганда, қадриятлар тизими Мафкуравий иммунитетнинг имкониятларини белгилаб беради ва зарарли ғоялар йўлида мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қилади. Аммо билимлар ва қадриятлар тизими мавжудлигининг ўзи мафкуравий иммунитетнинг моҳиятини тўлиқ ифода эта олмайди. Зеро, бу икки элемент мафкуравий иммунитетнинг учинчи муҳим элементи, яъни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги мақсадлар тизими билан боғлиқ. Ана шундай аниқ мақсадлар тизими бўлмас экан, инсон, миллат ёки жамият гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона мафкуравий тазйиқларга дучор бўлаверади.

 

 

Мафкуравий мақсад – ижтимоий қатлам, сиёсий гуруҳ, миллат, жамият манфаатлари, орзу-интилишлари ва хоҳиш иродасини ифода этувчи тушунча. Мазмун-моҳиятига кўра, эзгу ниятларни ўзида акс эттирадиган, халқ томонидан эътироф этиладиган, қўллаб-қувватланадиган ижобий ва ғаразли ниятларни ифодалайдиган салбий, шаклига кўра ички ҳамда ташқи ёки геосиёсий мафкуравий мақсадларни фарқлаш лозим. Ўзбекистон халқи миллий мафкурасининг асосий мақсади озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдир. Халқ оммасини миллий ғоя атрофида бирлаштириш, кишиларни маънавий-руҳий жиҳатдан улуғвор ишларга тайёрлаш ва сафарбар этишдан иборат. Пировард натижага эришишнинг йўллари, воситалари ва усуллари ҳам ушбу мақсаддан келиб чиқади. Ташқи ёки геосиёсий мафкуравий мақсадлар ўз мазмун-моҳиятига кўра, давлатнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга йўналтирилган бўлиб, бундай мақсадлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган бўлса – ижобий, бошқа халқлар ва давлатларга мафкуравий тазйиқ ўтказишга қаратилган бўлса – салбий характер касб этади.

 

Мафкуравий муаммолар ғоявий беқарорликка чек қўйиш, мафкуравий бўшлиқни тўлдириш, мафкуравий таҳдиднинг олдини олиш, мафкуравий иммунитет ҳосил қилиш билан боғлиқ масалалар мажмуи. Бундай муаммолар жамият ҳаётининг бир тарихий босқичидан иккинчисига ўтиш даврида жиддий аҳамият касб этади. Дунёда рангбаранг дунёқарашлар, турли миллий, диний, сиёсий оқимларнинг ўзига хос ғоялари мавжуд. Уларнинг баъзилари ўзаро уйғун ҳолда бир-бирларини тақозо этса, айримлари бир-бирига мутлақо зиддир. Ғоялар, мафкуралар кураши натижасида дунёнинг айрим минтақаларида оммавий қирғинлар, фожиалар юз бераётган бўлса, бошқа ҳудудларда баъзи давлатларнинг юксак даражада ривожланаётганини кузатиш мумкин. Демак, ҳар қандай давлат ёки мамлакатнинг тақдири кўп жиҳатдан мафкуравий муаммоларнинг қандай ҳал қилинишига ҳам боғлиқ. Мафкуравий муаммолар ичида мафкуравий хавф, таҳдидни бартараф этиш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда жиддий мафкуравий хавф сифатида диний экстремизм, миллатчилик, шовинизм, маънавий қашшоқлик, ахлоқсизликни тарғиб қилишга асосланган ғоявий қарашлар тизими ва амалиётини кўрсатиш мумкин. Бу хавф ва таҳдидларни бартараф этиш масаласи ҳам мафкуравий муаммолар доирасига киради. Жумладан, Ўзбекистон ҳам бугун муайян мафкуравий муаммоларни ҳал қилиш йўлида самарали ишларни олиб бормоқда. Бу, аввало, миллий тараққиётга хизмат қиладиган, халқнинг дунёқарашига мос бўлган соғлом мафкурани шакллантириш билан боғлиқдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

09:01 / 07.01.2025 0 115
“Ўшакчи” ушоқчими?

Бир куни...

18:12 / 04.12.2024 0 236
Бунинни жиддий рақиб деб бўладими?

Биласизми?

10:12 / 03.12.2024 0 172
Пул ва минора – улар “қариндаш”ми?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7238
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5019
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4655
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4090
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3447
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3021
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2937
Туғилган кун

//