Маросим


Сақлаш
22:07 / 10.07.2023 0 836

Маросимрасм-русум, анъанага айланган намойиш; шахс, гуруҳ ва жамият ҳаётидаги муҳим ҳодисаларни нишонлаш шакли. Дастлаб маросим диний тизимлар доирасида вужудга келиб, индивиднинг ижтимоий тизим билан алоқалари ифодаланган. Ҳозирги даврда маросим асосан, маиший турмуш, сиёсий ва ижтимоий тизимлар ҳаётида намоён бўлади. Маросим таркиби одатда тимсолий ҳаракатларнинг қатъий белгиланган циклик тартибидан иборат бўлиб, рақслар, қўшиқлар, расмлар, предметлар, матнлардан ташкил топади. Маросимнинг қуйидаги асосий турлари фарқланади: диний маросим фуқаролик маросимлари, этник маросим, сиёсий маросим, дипломатик маросим ва ҳоказо. Маросим турлари кўпинча бирбири билан қўшилиб, аралашиб кетади. Улар орасида диний маросимлар қадимги бўлиб, маросимнинг бошқа турлари аста-секин улардан ажралиб чиққан. Маросимни ўтказиш индивид ва гуруҳ ҳаётидаги муҳим воқеаларни нишонлашдан ташқари, унинг миқёси, унга сарф қилинган харажатлар ҳажми маросим субъектининг ижтимоий мавқеи, бойлиги, даромади тўғрисида ҳам гувоҳлик беради. Натижада одамлар қадим замонлардан бошлаб маросимни фақат эътиқод ёки зарурат туфайли эмас, ўз мавқеи, бойликларини кўз-кўз қилиш, сохта обрў орттириш мақсадида ҳам бажара бошлаган. Бу ҳол айниқса ўрта асрларда авж олган. Масалан, «Бобурнома»да Султон Маҳмуд Мирзонинг қизи Оқбегимнинг никоҳ тўйи маросимида олтиндан писталар ва кумушдан бодомлар ясалиб, меҳмонларга тортиқ қилингани баён қилинади. Маросимларни ўтказишда ҳаддан ортиқ дабдабабозлик, расмиятчилик ва шу кабилар уларнинг қадр-қимматини туширади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13357
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//