Мантиқий фикрлаш


Сақлаш
20:07 / 10.07.2023 0 1049

Мантиқий фикрлашинсон томонидан кўриб, эшитиб, билиб, ҳис қилиб ва англаниб турган борлиқ, воқелик ёки таассуротларнинг бошқалар учун ҳам тушунарли тарзда тафаккур этилишини англатувчи тушунча. Мантиқий фикр юритиш қобилияти барча соғлом инсонларга хосдир. Инсоннинг билиш фаолияти учун мантиқий фикрлаш универсал характерга эга. Тафаккур кўп қиррали, мураккаб, шу билан бирга, бир бутунни ташкил этадиган ақлий жараёндир. Мантиқ деганда инсонларнинг кундалик фаолиятида, муносабатларида, тартибли, аниқ, асосли, яъни мантиқий ўйлай олиши тушунилади. Барча инсонларнинг фикрлаш қонуниятлари бир хил бўлганидан турли тиллардаги сўзларнинг маъносини тушуна оламиз. Мантиқий фикрлаш инсоннинг илмий ва амалий фаолияти соҳасида муҳим аҳамият касб этади. Мантиқий фикрлашнинг олам ва ундаги воқеа-ҳодисалар, инсон ва табиат ўртасидаги мунтларнинг моҳиятини теран англаш ва шу асосда ҳаётни тўғри ташкил этиш борасидаги ўрни беқиёс дир. Мантиқийлик – тафаккурнинг, ёзма ва оғзаки нутқда фикрлаш қонунларига амал қилиш жараёнидир. Бу жараёнда айният, зиддият, инкорни инкор қонунлари ўзаро уйғун ҳолда намоён бўлади. Айният қонуни ҳар бир нарса-ҳодисанинг айнан ўзига тенглигини, фикрда, сўзлашув ва матнларда такрор сўзларни тўғри қўллашни билдиради. Зиддият қонуни бир вақтнинг ўзида ҳар бир воқеа-ҳодисани зидди бўлмаслигини тақозо этади. Инкорни инкор қонуни эса муайян шароитда воқеа-ҳодисалар айнан ўша ҳолатда бўлиши ёки бўлмаслигини билдиради. Инсоннинг нутқи, илмий-педагогик, раҳбарлик фаолияти мантиқий фикрлаш билан уйғун бўлиши зарур. Шундагина фаолиятнинг барча соҳаларида мантиқий кетма-кетлик, изчиллик ва муайян самарага эришиш мумкин. Мантиқсизлик – мантиқий фикрлашнинг аксидир. Мантиқий фикрлаш маънавий-маърифий соҳада ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу борадаги фаолиятни мантиқ қонуниятлари асосида ташкил этиш маънавий-маърифий тадбирларнинг изчиллиги, таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15160
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6167
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4827
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//