Манманлик


Сақлаш
21:07 / 07.07.2023 0 612

Манманлик – ижтимоий муносабатларда ўзини ўзгалардан юқори қўйиш, уларга пастназар билан қараш, бошқаларнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олмайдиган, фақат ўзини ҳақ деб, ўзгаларни тан олмайдиган кишиларга хос салбий хусусиятни ифодалайдиган атама. Бундай маънавий тубан, дунёқараши тор ва маданиятсиз одамлар таълим-тарбиядаги хато ва камчиликлар маҳсулидир. Ўзига ҳаддан ташқари бино қўйган, ўзларини ижтимоий ҳаётда ҳамма нарсанинг эгаси, таянчи деб ҳисоблайдиган бундай кишилар вақтида ўзини ўзи тарбия қилиб олмаса, охир-оқибатда ахлоқий таназзулга юз тутади. Манманликнинг иккинчи ижтимоий илдизи – моддий аҳволи ёмон одамнинг бирданига катта мол-мулкка эга бўлиши ва ўзини ахлоқий жиҳатдан идора этолмай қолишида намоён бўлади. Шу маънода ҳалқимиз орасида «Кўрмаганнинг кўргани қурсин», деган ибора бежиз пайдо бўлмаган. Чунки, ҳар бир инсоннинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-демографик, сиёсий-маданий жиҳатдан жамиятда тутган мавқеи бўлиб, унинг маънавий қонун-қоидалари белгилаб берилган. Жумладан, қандай сиёсий-иқтисодий мавқега эга бўлмасин, фарзандлар нафақат ота-оналарига, балки маҳалладошларига, ҳамкасбларига ва ҳоказога ҳурмат ва эътиборда бўлишлари шарт. Манманликнинг олдини олишда оила, таълим масканлари, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида маънавий тарбияни такомиллаштириш, ҳар бир инсонда камтарлик туйғусини камол топтириш, теварак-атрофдаги кишиларнинг фикр ва қарашларига сабр-тоқатлилик, феъл-атворидаги камчиликларга танқидий ёндашиш кўникмасини шакллантириш ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 33
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 84
Нархнинг навоси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 195
Туркистондаги қадимий аёллар байрами



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9442
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5352
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4938
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4464
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4371
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3575
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3161
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//