
Қатра
Маданий мерос – авлодлар томонидан яратилган амалий тажриба, маънавий-ахлоқий, илмий, диний ва маданий қарашлар, халқ маданияти ва ижодида ифодаланган моддий ҳамда маънавий бойликларни англатувчи тушунча. Ҳар бир давр маданий мерос ривожига ўзига хос ҳисса қўшади. Масалан, Қадимги юнон маданияти доирасида фан, адабиёт ва санъати соҳасида яратилган нодир асарлар ва ёдгорликлар ҳозиргача инсониятни ҳайратга солиб келмоқда. Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган тўрт минг йилдан зиёд моддий-маънавий обида умумжаҳон меросининг намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Мустақиллик йилларида ана шу бебаҳо маданий меросни тиклаш, уни асраб-авайлаш ва бойитган ҳолда келгуси авлодларга етказиб бериш йўлида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, изчиллик билан давом эттирилмоқда. Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Тошкент, Қарши, Термиз, Хива, Марғилон, Шаҳрисабз каби кўҳна шаҳарларимиздаги тарихий ёдгорликлар, масжиду мадрасалар, мақбаралар, қадамжолар ҳам маданий мероснинг ажралмас қисмидир. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, мустабид тузум даврида тақиқлаб қўйилган урф-одат, маросим ва анъаналар, исломий қадриятлар, миллий байрамлар қайта тикланди, ўзбек тили давлат тили мақомига эга бўлди, жаҳон ва миллий маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган буюк сиймоларнинг номлари тикланиб, асарлари ҳар томонлама ўрганилмоқда, қадамжолари обод этилмоқда. Бундай эзгу саъй-ҳаракатлар бой маданий меросимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш, келгуси авлодларга безавол етказиб беришда беқиёс аҳамият касб этмоқда.
Маданий ислоҳот – маданий янгиланиш, жамиятнинг бир сифат ҳолатидан юксакроқ янги сифат ҳолатига ўтиш жараёнида иқтисодий, ижтимоий, сиёсий жабҳалар билан бир қаторда маданият ва маънавият соҳасида ҳам туб ўзгаришлар ва ислоҳотларни амалга ошириш жараёнини ифода этувчи тушунча. Бунда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида амалга ошириладиган туб ислоҳотлар маданий ҳаёт ва маънавият билан уйғун ҳолда олиб борилиши объектив тараққиёт қонунияти сифатида намоён бўлади. Чунки, жамият иқтисодий-ижтимоий асосларини ислоҳ этиш объектив равишда маданият соҳасини ҳам тубдан ўзгартириш ва қайта қуришни тақозо этади. Тарихий тараққиёт жараёни, цивилизация ривожининг муайян босқичида маърифатпарварлик ҳаракатини (Франция, Англия, АҚШ, Голландия, Белгия, Германия ва бошқа), маданий ислоҳот, илм-фан, санъат ва адабиётни ривожлантириш орқали миллий озодликка, мустақилликка эриши йўлидаги саъй-ҳаракатлар (гандизм, жадидчилик) маданий ислоҳот амалиётини жорий этиш босқичлари сифатида баҳолаш мумкин. Собиқ мустабид тузум даврида «маданий инқилоб» деб аталган, аслида маданият соҳасида зўрвонлик ва босқинчиликдан иборат бўлган бузғунчи жараёнлар оқибатида азалий урф-одат, анъана ва қадриятларимиз, миллий ғуруримиз топталди, халқимизнинг минглаб асл фарзандлари: давлат арбоблари, олиму уламолар, зиёлийлари қатағон қилинди, бебаҳо илмий, маданий-маърифий меросимиз, неча минг йиллик тарихимиз ва маданиятимизга асосланган маънавий ҳаётимизга таъқиб ва тазйиқлар кучайди. Мустақиллик туфайли мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳалари қатори маданият, маънавият соҳасида ҳам амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий ўзлигимизни англаш, кўҳна урф-одат ва анъаналаримизни тиклаш, улуғ аждодларимиз қолдирган бой меросни ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, уларнинг қадамжоларини обод этиш, илм-фан, санъат ва адабиётни ҳар томонлама ривожлантириш борасида беқиёс имкониятларни юзага чиқармоқда.
Қатра
Бир куни...
Бир куни...
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Бир куни...
//
Изоҳ йўқ