Лўттибозлик


Сақлаш
20:07 / 06.07.2023 0 600

Лўттибозлик – 1) Қуръонда зикр этилган пайғамбар Лут (а.с.) қавмининг қилиқларига тегишли одатлар, бола ўйнатувчи, баччабоз;

2) ҳозирги маънода бачканалик, шум, айёрлик, маҳмаданалик;

3) кўчма маънода – фирибгар, ҳийлагар, алдоқчи, найрангбоз маъноларини англатадиган тушунча.

 

Лўттибозлик аслида «лутийбозлик» сўзидан ўзлашган. Лўттибозлик бадиий адабиётда салбий маънода қўлланади. Лўттибозлик адабиёт, психология, этика ва эстетика фанларининг предметидир. Мазкур категориянинг зидди ростгўйлик, соддалик, одоблилик, ахлоқий комиллик ва ҳоказо. Лўттибозликни ўзига касб қилиб олган одамлар ишончсиз, зарур вақтда ёрдамга келмайдиган, ижтимоий ҳаётда қалб амри билан яшамасдан, аксинча нафс майлларига қулоқ тутадиган кишилар тоифасидир. Лўттибозлик иллатини йўқотиш фақат инсоннинг ўзига боғлиқ. Лўттибозлик қиладиган кишилар жамиятда мустақил фикри йўқ, маҳмадана, хатти-ҳаракати бачкана қилиқлардан иборат кимсалардир. Қаерда қалб ва ақл муштараклиги, иймон-ишонч йўқолиб борса, ўша ерда лўттибозлик бошланади. Лўттибозликнинг давоси тартиб-интизом, таълим-тарбиядир. Абдураҳмон Жомий таъкидлагани каби, «Кўм-кўк бу найрангбоз осмон остида, // Бўлсанг ҳар кимсани синаш қасдида, // Ғарқ бўлма сўзларинг ҳусн, жамолига. // Нечукдир, назар сол ишин ҳолига…»

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 286
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12425
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6035
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5617
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5370
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4821
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4319
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3765
Ўқиш пули

//