Лақмалик


Сақлаш
22:07 / 05.07.2023 0 666

Лақмалик – ҳар нарсага дарров ишониш, осон алданиш, калтафаҳмлик, гўллик. Лақмалик – нодон одамга хос қусур, хатти-ҳаракат, у ўзида ёмон феъл-атворни жамламаса-да, лекин салбий маънога эга. Чунки, лақмалик туфайли феъл эгасига ишониб топширилган иш барбод бўлади. Лақмалик дўстлар орасида ишончсизликни, рақиб томонга ғалаба келтиргани учун ҳам салбий хусусият касб этади. Мутафаккирлардан бири «Инсонга хос камчиликлар ичида кечиримлилиги соддаликдир», деган эди. Соддалик иллат эмас. Аммо соддалик билан лақмаликни фарқлаш лозим. Лақмаликни донишмандлар ахмоқлик билан тенглаштиришган. Абулқосим Фирдавсий бу борада шундай дейди: «Ақл қалб посбонидир. Ақл яна уч қўриқчи: тил, кўз, қулоқнинг устидан ҳам посбонлик қилгувчидир. Зеро, эзгулик ва ёвузлик айнан ана шу уч аъзо орқали қалбга кириб боради». Лақмаликнинг зарари жуда катта. У нафақат шахс маънавияти, балки жамият учун ҳам зарарли иллат. Лақмаликнинг зидди зийраклик, огоҳлик, оқилликдир. Лақмаликни ҳушёрлик, ўзини меъёрда тутиш бартараф қила олади. Лақма одам бўлар-бўлмас гапларни ўйламасдан гапираверади, ўзини тутишни билмайди, натижада хатоларга йўл қўяди. Шунинг учун одамлар бундай кимсалардан ўзини олиб қочади. Машҳур рус масалнависи И.Крилов «Тулки билан қарға» масалида лақмаликни танқид қилади. Унда лақма қарға тулкининг мақтовларига ишониб, пишлоқдан маҳрум бўлиб қолади. Абдулла Авлоний бу борада дейди: «Ақл эгаси ҳийлага алданмагай, // Ҳийлагарнинг ҳийласи бошин егай. // Дўст ила душман сўзининг фарқи бор, // Фаҳм этар ҳар кимки, ўлса ҳушёр».

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//