Кўчирмачилик


Сақлаш
21:07 / 04.07.2023 0 818

Кўчирмачилик (плагиат) – а) маънавий соҳадаги бузилишнинг бир кўриниши; б) бировнииг асари, кашфиёти ва бошқаларини кўчириб, ўзиники қилиб олиш. Бундай ўғрилик муаллиф ижозатисиз илмий, адабий, мусиқий ёки бадиий асарни, китоб, диссертация, рисола ва бошқаларни ўз номидан тўла ёки қисман бостириб чиқаришдан, кашфиёт ёки ихтирочилик натижаларини ўзиники қилиб олишдан иборат. Кўчирмачилик бирон-бир кишидан касб ўрганиш, унга тақлид қилиш, турли ҳунармандчилик, рассомлик, деҳқончилик, чорвачилик ва бошқаларнинг сир-асрорини билиб олиш ҳамда ўз фаолиятида қўллашдан фарқ қилади. У устозлар тажрибасидан фойдаланиш, бирон-бир халқ, давлат ёки жамиятда самара берган тараққиёт йўли ёки тамойилларини ўзида қўллаш ва ҳаётга татбиқ қилишдан ҳам фарқланади. Шу маънода, кўчирмачилик шахс маънавиятининг бузилиши, унинг қинғир йўлларга киришини англатади. Адабиётда бу ҳодиса «адабий ўғрилик» деб ном олган. Кўчирмачилик ҳолати аниқланганида кўчирмачини судга бериш, етказилган маънавий зарарни қоплашга мажбур қилиш қонунчиликда ўз ифодасини топган. Жумладан, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунда «Ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузмаган ҳолда асардан фойдаланилган тақдирда қоидабузар ҳуқуқ эгасига етказилган зарарнинг ўрнини, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаши шарт» экани кўрсатилган (46-модда). Кўчирмачилик илм-фанда ҳам олимлик одоби ва шаънига тўғри келмайдиган фаолият тарзида ниҳоятда қораланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//