Кўнгилчанлик


Сақлаш
20:07 / 04.07.2023 0 683

Кўнгилчанлик – инсон табиатидаги мулойимлик, юмшоқ феъллик, раҳм ва шафқатлилик сифатларини ифода этадиган атама. Кўнгли юмшоқ одам жаҳлга, зўрлик ва зўравонликка берилмайди. Кўнгилчан инсон раҳмдил, хушмуомала, бағрикенг, марҳаматли бўлади. Улар «ҳалим кишилар» деб аталади. Кўнгилчанлик ахлоқий фазилатларнинг энг муҳимларидан саналади. Ҳилм ҳақида мумтоз асарларда таърифу сифатлар кўп учрайди. Ҳадисларда «Ҳилм хулқларнинг саййидидур», «Ҳар бир иш мулойимлик билан қилинса, рўёбга чиқиши аниқ ва равшандир», дейилади. Ҳазрат Алишер Навоий «Маҳбуб-ул қулуб» асарида ҳилм, яъни кўнгли юмшоқлик ҳақида махсус тўхталади. «Ҳилм зикрида» деб номланган бобда «Ҳилм инсон вужудининг фа вокиҳлиғ боғидир; одамийлик оламининг жавоҳирлиғ тоғи. Ҳилмни ҳаводис дарёсида кишилик кемасининг лангари деса бўлур ва инсоният мезони тошиға нисбат қилса бўлур» (яъни, кўнгли юмшоқлик инсон вужудининг мевали боғи, одамгарчиликнинг асл жавоҳирларга бой тоғи. Кўнгли юмшоқликни ҳодисалар дунёсида кишилик кемасини бошқарувчи лангар чўпи дейиш мумкин ва инсонийликни ўлчовчи, белгиловчи тошга қиёсласа бўлади), дейилади мазкур асарда. Бундай таърифларни ахлоқ-одоб мавзусида яратилган барча мумтоз асарларда учратиш мумкин. Масалан, Абдулла Авлоний кўнгилчанликни инсоннинг энг муҳим фазилати сифатида таъкидлайди: «Ҳилм илми ахлоқ юзасидан инсонга энг керакли нарсадур. Нафснинг роҳати, қалбнинг матонати, фикрнинг саломати, виждоннинг ҳаловати ҳалим табиат бўлмоқ ила ҳосил бўлур. Чунки ҳалим кишилар ҳар қанча қувват ва қудрат соҳиби бўлса ҳам ўзидан ожиз кишиларга шиддат ила муомала қилмас. Фикри саломат кишиларнинг қалби ҳалим, табъи карим ўлур». Айни пайтда кўнгилчанлик, мулойимлик меъёрида бўлмоғи лозим. У ёмонлик, адолатсизликка нисбатан эътиборсизлик ёки лоқайдликка сабаб бўлмаслиги керак. Акс ҳолда бундай кўнгилчанлик, анқовлик, журъатсизликка йўйилиб, ножоиз ишларнинг кучайишига, жамиятда маънавий муҳитининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//