Компьютер маданияти


Сақлаш
21:07 / 03.07.2023 0 802

Компьютер маданияти – одамнинг ўз фаолиятида ахборот технологиялари мажмуидан тегишли тарзда фойдалана олиши демакдир. Компьютер (инглизча to compute, computer – ҳисоблаш, ҳисоблагич) – ҳисобларни бажариш, шу жумладан электрон шаклдаги ахборотни олдиндан белгиланган алгоритм бўйича қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ишлов бериш учун мўлжалланган техник қурилма. Дастлаб инглиз тилида бу сўз механик қурилмани жалб қилиб ёки унинг кўмагисиз арифметик ҳисобларни бажарадиган инсонни англатган. Кейинчалик унинг маъноси ҳисоблаш машиналарига кўчирилди. Бугунги кундаги замонавий компьютерлар математика билан бевосита боғлиқ бўлмаган кўплаб масалаларни ҳам бажаради. XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб, компьютер атамаси электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) атамасини амалда сиқиб чиқарди. Ахборотлашган жамиятда одамлар ноаниқлик шароитида, инқирозли вазиятларда муҳим қарорлар қабул қилишига тўғри келади. Бу масала аждодлар тажрибаси камлик қилади. Одамлар вазиятни мустақил таҳлил қилиш, қабул қилинаётган қарорларнинг оқибатини олдиндан кўриш қобилиятига эга бўлиши талабэтилади. Юксак ижтимоий ва ишлаб чиқариш маданиятисиз компьютер технологияларининг ривожланиши мумкин эмас, компьютерлардан кундалик фаолиятда самарали ва оқилона фойдаланиш эса компьютер соҳасида муайян билим ва кўникмаларга эга бўлишни тақозо этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//