Кутубхона


Сақлаш
20:06 / 27.06.2023 0 922

Кутубхона – 1) китоб, журнал ва газеталарни тўплаш, сақлаш ва улардан фойдаланишни таъминловчи маданий-маърифий ва илмий-ёрдамчи муассаса;

2) маълум бир гуруҳга оид китобхонларга мўлжалланган китоблар туркумининг номи.

 

Ижтимоий тараққиётни белгиловчи омиллар орасида китоблар муҳим ўрин эгаллаб, китоб мутолааси жамият аъзоларининг маънавий юксалишига, тафаккур доирасининг кенгайишига ёрдам берувчи асосий восита ҳисобланади. Машҳур файласуф Дени Дидро «Ким китоб ўқишдан тўхтаса, билингки, у фикрлашдан ҳам тўхтаган бўлади», деб ёзгани бежиз эмас. Чунки инсониятнинг асрлар давомида тўплаган билим ва тажрибаси, тафаккур олами, маънавияти, аввало, китобларда акс этади. Шунинг учун китоблар азалдан муқаддас ҳисобланиб, улар асраб-авайлаб келинади. Мамлакатимизда кутубхоналар қадимги даврлардан бошлаб фаолият кўрсатган, жамият тараққиётига таъсир кўрсатадиган алоҳида мавқега эга бўлган омил сифатида қадрланиб келган. Кутубхоналарнинг жамиятдаги ўрни, мақсад ва вазифалари, унинг ижтимоий тузилма сифатидаги аҳамияти беқиёсдир. Мустақиллик йилларида маънавий-маърифий муассаса ҳисобланган кутубхоналарнинг мавқеини ошириш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, кутубхоналар фондини мунтазам равишда янги адабиётлар билан тўлдириш, электрон асарлар базаларини яратиш, кутубхоналарга кенг китобхонлар оммасини жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Чунки кутубхоналар ижтимоий онгни шакллантиришга, айниқса, миллий ғояни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қиладиган асосий маданий маърифий масканлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашда, замонавий илм-фан ютуқларини ўзлаштиришда, илғор ахборот технологияларидан самарали фойдаланишда, ёш авлод маънавиятини юксалтиришда ҳам кутубхоналарнинг роли катта. Бугунги кунда Ўзбекистонда 17 мингдан зиёд турли тизим ва кўламдаги кутубхоналар аҳолига зиё ва маърифат тарқатиш йўлида хизмат кўрсатиб келмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15162
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6169
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4827
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//