Камтарлик


Сақлаш
20:06 / 27.06.2023 0 754

Камтарликинсоннинг маънавий қиёфасига хос хислат, мақтанишни истамайдиган, ютуқларидан мағрурланиб кетмайдиган кишининг хусусияти, шахснинг ўзига ва атрофдагиларга самимий муносабатини ифода этадиган ахлоқий сифат. У манманликнинг зидди бўлиб, кишининг алоҳида юксак сифатларга, моддий ёки маънавий бойликка эга эканини кўз-кўз қилмаслигида намоён бўлади. Бу хислат сўзда ҳам, амалда ҳам кўзга ташланиб туради. Камтарлик шахснинг маънавий оламида сабр-тоқат билан ёнма-ён туради. Сабр-тоқатсиз одам камтар бўла олмайди. Камтар одам ўзгалардан камчилик ахтармайди, балки ўзининг хатоларига танқидий ёндашади. Камтар инсон шуҳрат топиш учун эмас, одамлар, оила, жамият, халқ ва Ватан олдидаги инсоний бурчини бажариш учун ҳаракат қилади. Эл-юрт учун, халқ учун беминнат хизмат қиладиган инсонларни халқ қадрлайди. «Камтарга – камол, манманга – завол» деган мақол бежиз айтилмаган. Халқимиз ва жаҳон тарихида камтарликнинг буюк тимсолига айланган шахслар кўп бўлган. Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Алишер Навоий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Али Қушчи, Бобораҳим Машраб сингари азиз-авлиё ва алломаларимиз шулар жумласидандир. Ҳазрат Алишер Навоий зикр этганларидек: «Одам бўлган зеби зоҳирдин демас, // Кимки андин фахр этар, одам эмас». Камтарлик зоҳирий ва ботиний бўлиб, уларни фарқлаш зарур. Камтарликга бир неча маънавий-ахлоқий сифатлар асос бўлади. Маънавиятсиз, кибрга берилган одамлар камтар бўла олмайди. Маънавияти бойиган сари одам камтарлашиб бораверади. Шунинг учун халқимизда «Бошоқ тўлган сари ерга эгилади», деб нақл қилади. Камтарлик таълим-тарбия, бадиий адабиёт ва санъат таъсирида шаклланиши ҳам мумкин. Камтар одам андишали ҳам бўлади. Бироқ бу ҳолат камтарлик билан андишалилик айнан бир нарса, деган фикрни туғдирмаслиги керак.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//