Камолот


Сақлаш
19:06 / 27.06.2023 0 610

Камолот (арабча камол, комил, мукаммал – тўкислик, бекамукўстлик, юксак натижа, етуклик) – инсонлар ўртасида жисмоний ва ва руҳий етукликнинг юксак даражасини ифода этиш билан бирга ҳаётдаги ҳар қандай мукаммал ҳодиса, иш ва ҳаракатга нисбатан ҳам қўлланадиган тушунча. Шунга кўра, камолотни инсоннинг бир ёки бир неча соҳаларда ёхуд муносабатларда яққол кўзга ташланадиган, бошқаларникидан ижобий жиҳатлари билан кескин фарқ қиладиган, ўзгалар томонидан юксак эътироф этиладиган маънавий ёки жисмоний етуклик даражаси деб таърифлаш мумкин. Тарихда турли соҳаларда инсоннинг камолотга етгани ёки камолотга етишини белгилаб берадиган турли мезонлар бўлган. Камолот шунчаки комилликка эришиш, камол топиш эмас, балки узоқ давом этадиган таълим-тарбия, умр давомида олинадиган билим ва тажриба, шаклланадиган ақл-идрок, ахлоқий фазилатларнинг бир-бирини тўлдириб борадиган бир неча босқичдан иборат тизимидир. Комил инсонни воя га етказишда маънавий тарбия ҳал қилувчи ўрин тутади. Замонавий комил инсон концепциясига асосан, баркамол шахс юксак маънавият соҳибидир. Камолот йўли зиддиятларга, синов ва машаққатларга, ютуқларга, қувончу изтиробларга тўла йўлдир. Инсон ҳеч қачон ўзининг камолот даражасига ўзи баҳо беролмайди. Чунки комиллик шахснинг ўзидан кўра ўзгаларга яхшироқ кўринади. Комил инсон ўзининг комиллигини ҳеч қачон пайқай олмайди. Чунки комиллик ахлоқий етуклик мезони сифатида ҳар бир шахснинг ўзгалар билан бўлган муносабатида кўзга ташланади. Комил инсон бошқалар билан муносабат жараёнида шаклланади.

 

Инсон камолотида жисмоний гўзаллик, мукаммаллик муҳим аҳамият касб этади. Жисмонан бақувват, соғлом бўлиш нафақат шахсий, балки ижтимоий қадриятдир. Камолотнинг яна бир муҳим шарти Ватанга, миллатга, эл-юртга садоқат билан хизмат қилишдир. Ватанни севмаган, миллати тарихи ва тақдирига лоқайд қарайдиган инсоннинг комиллиги ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Камолот инсоний фазилатларнинг уйғунлигини ифода этади. Кишининг ички ва ташқи дунёси, соғлом фикри, оқилона сўзи билан амалий фаолияти, тили билан дили бир бўлиши камолотнинг асосий мезонларидир. Камолот инсоннинг онгли, ижодий фаол мавжудот сифатидаги туб эҳтиёж ва лаёқатларидан бири, ўз салоҳиятини намоён этиш шакли ҳамдир. Камолот жараёни инсоннинг жамият ва маданият билан алоқасининг моҳиятини акс эттиради, маънавий ривожланишни таъминлайдиган омил ҳисобланади. Маънавий-маърифий ишлар, таълим-тарбия, тарғибот ва ташвиқот камолотни шакллантиришга катта таъсир кўрсатади. Таълим муассасалари, тарбия масканлари, маънавият ва маданият ходимлари ҳам комил инсон тарбиясида муҳим аҳамиятга эгадир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 286
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12433
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6035
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5620
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5370
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4821
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4319
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3766
Ўқиш пули

//