Ишонч


Сақлаш
00:06 / 27.06.2023 0 723

Ишонч – бирор-бир шахсга унинг сўзи, иши ва хатти-ҳаракатларига хайрихоҳлик ва симпатия билан қараш, у билан ҳамкорлик қилиш, яқин муносабат ўрнатишга асос бўладиган маънавий омил. Ишонч ўзаро тўғрилик, адолатлилик, инсофу диёнат, ҳалоллик, самимийлик ва иймонга асосланади. Кишилар ўртасидаги муносабатлар аниқ маъно-мазмун касб этиб бориши билан ишонч мустаҳкамланади ёки аксинча бузилади. Инсонга асоссиз равишда ишонмаслик маънавий савиянинг етарли эмаслиги билан боғлиқ. Ишонч: 1) нимагадир, қандайдир ғоя ёки мафкурани тўлиқ билиш, уларга меҳр-муҳаббат қўйишга қаратилган қатъий нуқтаи назар, маънавий интилиш, эътиқодасоси; 2) маънавий, маданий, ахлоқий, ижтимоий, сиёсий ва бошқа тамойиллар, меъёрлар, анъаналар, қадриятларни онгли равишда ўзлаштириш йўли билан тарбияланишнинг асосий усуллари, шахсда эътиқодни шакллантириш омили. Ишонч баъзида инсон ҳаракатини олдиндан белгилаб, сабабга айланади. Ишончнинг шаклланиши турмуш тарзи, ташқи муҳитнинг инсонга таъсири, ижтимоийлашув жараёнининг қанчалик самарали экани, ҳар қайси одамнинг ижтимоий ва амалий фаолиятига боғлиқ. Ишончижтимоий ҳаётнинг барча соҳалардаги фаолиятнинг, инсон ҳаётининг асосий шарти ва мезони ҳисобланади. У бўлмаса яшашнинг маъноси бўлмайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//