Иффат(лилик)


Сақлаш
00:06 / 27.06.2023 0 743

Иффат(лилик) (арабча соф, покиза, беғубор) – халқимизга хос азалий фазилат бўлиб, маънавий поклик, ор-номус ва ҳаё каби маъноларни англатади. Иффат ва иффатлилик кўпроқ аёлларга хос фазилат бўлиб, бокиралик, шарму ҳаё тимсолидир. Иффат соҳибаси бировнинг кўзига тик қарашга ҳеч қачон ботинмайди. Иффат, иффатлилик туғма фазилат бўлиб, таълим-тарбия, соғлом муҳит таъсирида кучайиши мумкин. Иффатли аёлнинг юзидан иймон, инсоф, диёнат, оқкўнгиллик, номус, ҳаё ва беғуборлик нури ёғилиб туради. Иффат сўзининг луғавий маъноларидан бири тийилишдир. Яъни, иффатли инсон ўзини барча нопок, одоб доирасидан ташқарида бўлган хатти-ҳаракатлардан тийишга қодир бўлади. Бундай одамнинг муомаласи ўта андишали бўлиб, у ҳамма вақт беҳуда баҳсларга киришавермайди. Бундай одамлар бошқаларга чиройли ва гўзал муносабатда бўлади, бировнинг нафсониятига тегишдан ўзини сақлайди, ҳаммага бир хилда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатади. Бундай ҳусни хулқ соҳибаси бўлган аёлларнинг малоҳати ва латофати, ибоси ва ҳаёси уларга ўзгача гўзаллик бахш этади, чиройига чирой қўшади.

 

Алишер Навоий асарлари луғатида иффат сўзига бундай изоҳ ёзилган: поклик, покизалик, номус, ёмонликдан сақланиш. Иффатли одамга ёмонлик яқинлашмайди, ҳаё, иффат мисоли бир қалқон бўлиб ёмонликдан асрайди. Дил Ақлдан сўрабди: «Нимадир иффат?» // Ақл жавоб берибди: «Илоҳий неъмат». // Дил дебди Ақлга: «Яна не дерсан, айт», // Ақл дебди: «Пок сурату пок сийрат!». Абдулла Авлоний иффат ҳақида шуларни ёзади: «Иффатли киши ҳар вақт назари ибрат ила ҳаракат қилур. Кеча ва кундуз фикри, зикри ватандошларига, қариндошларига яхшилик, хайрихоҳликдан иборат бўлур. Сўзида, феълида содиқ бўлуб, виждонга терс, инсониятга келишмаган муомаладан ҳазар қилур». Иффатли, номусли одам билан мулоқот қилиш кишига ҳузур бағишлайди. Суҳбатдошни мулойим сўзлашишга ундайди. Агар иффатли, ҳаёли инсон оқил бўлса, яна олиму ориф бўлса, унинг ички маданияти ҳам шунга қараб ошаверади. Бундай одамнинг жамиятда тутган ўрни юксак ва қадрли бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15162
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6169
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4827
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//